Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 34 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТУРКИЯНИНГ ЯНА БИР КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНАДА БАРПО ЭТИЛАЁТГАН ЭКОШАҲАР ЛОЙИҲАСИДА ИШТИРОК ЭТИШГА ҚИЗИҚИШ БИЛДИРМОҚДА

×

 2022-09-24 20:09:19    112

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг Vatanım İnşaat компанияси раҳбари Аҳмет Тунжай Сариасланни қабул қилди.

Учрашувда Vatanım İnşaat компанияси томонидан Экошаҳар ҳудудида Туркия архитектураси бўйича ишланган кўп қаватли турар-жойлар лойиҳаларини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.

Туркиялик инвесторга Фарғона шаҳрида 300 гектар майдонда барпо этилаётган Экошаҳар қурилиши жараёнлари, 7 қаватдан 25 қаватгача бўлган кўп қаватли турар жойлар, маъмурий бинолар, хизмат кўрсатиш масканлари, таълим муассасалари, 80 гектарлик “Янги Ўзбекистон” боғи, шунингдек, инвесторларга яратилган қулайликлар, Экошаҳарда қурилиш объекти барпо этиш шартлари бўйича батафсил маълумот берилди.

Мулоқот жараёнида Туркияда ҳам мана шундай лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этганини қайд этган Аҳмет Тунжай Сариаслан, компанияси Экошаҳарда 2 та 25 қаватли бино қуришни режалаштираётганини, лойиҳа билан жойида танишгач, ҳамкорлик чора-тадбирлари белгиланишини маълум қилди.

Маълумот ўрнида, 1992 йилда ташкил этилган Vatanım İnşaat компанияси лойиҳачилик, муҳандислик, пудратчилик йўналишларида фаолият олиб боради.

Vatanım İnşaat Экошаҳар қурилишида иштирок этадиган навбатдаги турк ширкати бўлади. Жорий йил апрель ойида Туркиянинг “BTC Yapı A.Ş” компанияcи Фарғонада ўз филиалини очганди, ҳозирда 18-25 қаватли бинолар қурилиши лойиҳасини амалга оширишга киришган. Шунингдек, Тошкент шаҳрида Ўзбекистондаги энг баланд бино бўлиши кутилаётган Nest One лойиҳасини ҳаммуассисликда амалга ошираётган Özgüven Mimarlık ve İnşaat компанияси ҳам Экошаҳар лойиҳасида ўз сармояси билан иштирок этиши юзасидан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram