Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚЎҚОН ГУЛГА БУРКАНИШИ КЕРАК! – II ХАЛҚАРО ҲУНАРМАНДЧИЛИК ФЕСТИВАЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК БЎЙИЧА МАСЪУЛЛАРГА ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ БЕРИЛДИ

×

 2022-09-24 20:38:56    284

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Қўқон шаҳридаги Ўрда майдонида бўлиб, келгуси йили ўтказиладиган II Халқаро Ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик бўйича ишчи штабнинг дастлабки йиғилишини ўтказди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, Қўқон шаҳар секторлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда Қўқон шаҳри кўчаларини комплекс ободонлаштириш бўйича масъуллар белгилаб берилди. Фестиваль ўтказиладиган асосий жой ҳисобланган Ўрда майдони ҳудуди вилоят ҳокимининг қурилиш соҳаси бўйича ўринбосари Хожиқўзижон Исақовга бириктирилди. Ҳар бир масъул ўзига бириктирилган ҳудудда фаолият олиб борувчи доимий ишловчи ишчи комиссия тузиши, қадамма қадам юриб амалга оширилиши лозим бўлган ишларни хатловдан ўтказиши ҳамда икки ҳафта давомида ободонлаштириш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар бўйича йўл харитаси ишлаб чиқиши лозимлиги қайд этилди. Хатлов доирасида таъмирга муҳтож йўллар ва пиёдалар йўлакларини, кўкаламзорлаштирилмаган йўл четларини, экилиши лозим бўлган дарахт турлари ва сонини, ёритиш билан боғлиқ муаммоларни, ташқи фасади таъмирланиши лозим бўлган биноларни аниқлаш каби масалаларга ойдинлик киритилади. Ишлаб чиқиладиган йўл харитасида қилинадиган ишлар ҳамда уларнинг аниқ муддати кўрсатилади.

Вилоят ҳокими шаҳарни ёритиш бўйича ягона концепция асосида лойиҳа ишлаб чиқилаётганини ҳам маълум қилди. Шаҳар кўчалари учун ландшафт дизайни ташкил этилади, кўчалар учун махсус метал конструкциялар ўрнатилади.

Ободонлаштириш жараёнида гул ва дарахт кўчатлари экишнинг агротехник талабларига тўла риоя этилиши лозимлигини таъкидлаган вилоят раҳбари, “Қўқон гулга бурканиши керак” деган ташаббусни ўртага ташлади.

Қўқон шаҳрида фестивалга тайёргарлик доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишларнинг аниқ муҳокамаси икки ҳафтадан сўнг ўтказилиши белгиланди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram