Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 107 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМИДА АЛОҲИДА ЎРНАК КЎРСАТГАН ФАРҒОНАЛИК БИР ГУРУҲ СОҲА ВАКИЛЛАРИ ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР

×

 2022-09-29 10:58:58    97

PDF юклаш
Чоп этиш


“Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнига миллий ва илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидаги катта хизматлари, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она Ватанга меҳр ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун:

Фарғона вилояти чет тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернати директори Дададжанова Элеонора Абдувахабовна “Меҳнат шуҳрати” ордени билан, 

Қўштепа туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Мамажонова Мухаббатхон Махкамовна II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан, 

Марғилон шаҳридаги 6-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг немис тили фани ўқитувчиси Тугушева Зулфия Фанилевна “Дўстлик” ордени билан, 

Қува туманидаги 49-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Давлатов Носиржон Эргашалиевич, Бувайда туманидаги 2-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг кимё фани ўқитувчиси Қурбонов Бобурмирзо Хошимжонович ҳамда Учкўприк туманидаги 27-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Мамадалиева Мухайё Убайдуллаевна “Шуҳрат” медали билан тақдирландилар.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram