Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2022-09-30 22:12:52    326

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Жўрабоевга мансублиги таъкидланиб тарқатилган, ҳақоратли сўзлар ишлатилган мулоқотнинг аудиоёзуви юзасидан ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш натижалари юзасидан қуйидагилар маълум қилинади: 

Ўрганиш давомида Тошлоқ тумани ҳокимига мансублиги таъкидланиб тарқатилган аудиоёзувнинг ҳақиқатдан туман ҳокими Абдуқаҳҳор Жўрабоевга оидлиги аниқланди. Аудиоёзувда қайд этилган мулоқотнинг ўтган 2021 йил кузида пахта етказиб бериш мажбуриятларини бажармаётган фермер хўжаликлари билан Абдуқаҳҳор Жўрабоевнинг Expo Kollor Prin Teks пахта-тўқимачилик кластери раҳбари сифатидаги муҳокамаси чоғида юз бергани маълум бўлди.

Кластер томонидан пахта мавсуми давомида учун қилинган турли харажатлар ҳамда тўловлар ҳисобига фермер хўжаликларининг катта миқдорда қарздорлиги мавжуд бўлгани ҳамда далада пахта мавжуд бўлишига қарамай баъзи фермерлар уни териб топшириш ҳисобига қарздорликни сўндиришга ҳаракат қилмаётгани Абдуқаҳҳор Жўрабоевнинг этикага мос бўлмаган ҳақоратли иборалардан фойдаланишига сабаб бўлгани тасдиқланди.

Вилоят ҳокимлиги томонидан зўравонлик, сўкинғочлик сиёсати эски даврда қолгани, ҳеч ким бировни ҳақоратлашга, шахсиятига тегишга ҳаққи йўқлиги, раҳбар ҳар ишни қонун доирасида бажариши кераклиги лозимлиги, бугунги кун ҳокими ўз иши билан, сўзи билан, хулқ-атвори билан барчага ўрнак бўлиши шартлиги қайд этилади. Тарқалган аудиоёзувдаги ҳолат бир йил олдин бўлиб ўтган бўлганига, Абдуқаҳҳор Жўрабоевнинг ундаги иштироки Expo Kollor Prin Teks пахта-тўқимачилик кластери раҳбари сифатида бўлишига қарамай, айни пайтда туман ҳокими бўлиб турган раҳбарнинг бундай муомаласи давлат хизматчиси этикаси ва одоб-ахлоқ қоидаларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланди. Вилоят ҳокимининг тегишли фармойиши билан Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Жўрабоевга “ҳайфсан” эълон қилинди.

Шу ўринда, жорий йил 26 сентябрь куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг “Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича” доимий комиссиясининг вилоятдаги шаҳар ва туманлар ҳокимлари иштирокида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида ҳам ҳокимларга иш фаолиятида муомала маданиятига янада қатъий риоя қилиш, ўзига бўйсунувчиларга ва фуқароларга нисбатан қўполлик қилмаслик, одамларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситмаслик юзасидан масъулиятлари қайта кўрсатиб ўтилгани билдирилади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram