Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ХОРИЖДАН КЕЛТИРИЛГАН МАҲАЛЛИЙ ИҚЛИМГА МОС СОЯ НАВЛАРИ ЕТИШТИРИЛДИ

×

 2022-10-03 12:33:41    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилда вилоятимизда жами 9 минг 542 гектар майдонда мойли экинлар парваришланди. Хусусан, Риштон туманида “Обод боғ боғбони” фермер хўжалиги томонидан 2.5 гектар майдонга мойли экинлар экилиб, ҳар гектаридан 30 центнердан ҳосил олинди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, янги тармоқ фермер хўжалигига 50 миллион сўмдан ортиқ даромад олиш имконини берди. Ўсимлик пояси эса хўжалик чорваси учун тўйимли озуқа вазифасини ўтамоқда.

Эътиборлиси, Фарғона деҳқончилик мактаби учун ноанъанавий бўлган экинларни экиш, хусусан, дуккакли дон экинларидан бўлган соя ва кунгабоқар ўсимлигини етиштириш такомиллашиб бормоқда. Бу йўналишда иш олиб боришга ихтисослашган “Agro green Iife“ масъулияти чекланган жамияти мойли экинлар кластер хўжалиги ташкил этилган. Кластер фермер ва деҳқон хўжаликларига 4 минг 542 гектар майдонга соя ва кунгабоқар уруғи етказиб берди, экинларни парваришлаш билан боғлиқ агротехник жараёнда ҳам кўмаклашди. Пишиб етилган ҳосилнинг бирламчи харидори ҳам кластер бўлди.

“Хориждан “Atias”, “Arisoy” каби соя навлари олиб келиб экилди. Бу навлар маҳаллий иқлим шароитимизга мос, серҳосиллиги билан ажралиб туради. Илк мавсумда 15,9 минг тонна соя, 2,5 минг тонна кунгабоқар ҳосили олишни кўзлаб турибмиз. Маҳсулотнинг асосий қисмини соя ёғи ва уни ташкил этади. Унинг дони таркибида 50 фоиз оқсил, 20 фоиз мой мавжуд. Донидан халқ хўжалиги учун зарур бўлган 400 дан ортиқ маҳсулотлар олинади”, - дейди кластер хўжалиги раҳбари Акбархон Низамов.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram