Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 120 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ЯПОНИЯНИНГ “AOIKAI MEDICAL CORPORATION” КОМПАНИЯСИ ПРЕЗИДЕНТИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

×

 2022-10-03 19:47:07    494

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Япониянинг “AOIKAI Medical Corporation” компанияси президенти Такаёши Шинтани, корпорация бош юристи Наоя Эндо, шунингдек, AOIKAIнинг Ўзбекистондаги вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди.

Учрашув давомида “AOIKAI Medical Corporation” томонидан Фарғонада ҳамширалик иши йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлаш мактабини ҳамда Экошаҳар ҳудудида AOIKAI тиббиёт университетини ташкил этиш, онкологик касалликларни даволашга ихтисослашган “AOIKAI” халқаро тиббиёт клиникасини очиш, вилоятимизда узумнинг уруғсиз олий навларини етиштириш каби лойиҳалари муҳокама қилинди.

“AOIKAI Medical Corporation” 1978 йилда ташкил этилган бўлиб, 15 та компания қамровида 15200 дан зиёд ходимларни иш билан таъминлаган. AOIKAI фаолиятининг асосий йўналиши бу юқори даражадаги тиббиёт хизматларини кўрсатишдан иборат. Ҳозирги кунда корпорацияга қарашли 130 дан ортиқ ижтимоий аҳамиятга эга муассасалар, жумладан, 32 та шифохона, 84 та қариялар уйи, 12 та университет, коллеж, болалар боғчаси ва бошқа муассасалар мавжуд. Компания шунингдек, иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида ҳам кўплаб лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда, турли истиқболли йўналишларда инвестицион фаоллик қайд этмоқда.

Вилоят ҳокими меҳмонларга Фарғона вилоятининг иқтисодий-инвестицион кўрсаткичлари ҳамда турли соҳалардаги ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот берди. Сўнгги даврда Фарғона вилояти билан Япония ўртасида алоқалар жадал ривожланаётганини ва қатор япон компаниялари вилоятимизда ўз бизнесини йўлга қўяётганини қайд этган вилоят раҳбари, “AOIKAI” компаниясининг лойиҳаларини амалга оширишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирди. Учрашув кун тартибидаги ҳар бир лойиҳанинг амалга оширилиш истиқболлари ҳақида алоҳида муҳокама ўтказилди.

“AOIKAI Medical Corporation” томонидан Фарғонада ташкил этилиши режалаштирилган ҳамширалик иши йуналиши бўйича мутахассисларни тайёрлаш мактабида тиббий билимлар билан бирга япон тилини ҳам ўргатиш йўлга қўйилади. Ҳозирги кунда Японияда энг камида 100 минг нафар кичик тиббиёт ходимларига талаб мавжудлигини қайд этган Такаёши Шинтани, ушбу таълим маркази битирувчилари Японияда доимий иш билан таъминланишини билдирди. Вилоят ҳокими дастлабки босқичда 300 ўринли бўлиши кўзда тутилган ўқув маркази учун Фарғона шаҳрида бўш турган давлат активидаги бинолардан ижарага жой ажратилишини маълум қилди.

Учрашувга қадар Фарғонада 300 гектар ҳудудда барпо этилаётган янги Экошаҳар лойиҳаси билан жойида танишган Такаёши Шинтани шаҳарчанинг истиқболини жуда юқори баҳолаб, унинг ҳудудида AOIKAI тиббиёт университетини ҳамда онкология клиникасини ташкил этиш бўйича иш ташкил этиш режаси билан ўртоқлашди.

Фарғона вилояти узум етиштиришда машҳур эканидан аввалдан яхши хабардор бўлганини айтиб ўтган “AOIKAI” президенти, вилоятимизда узумнинг Японияга хос уруғсиз олий навларини етиштиришни йўлга қўйиш борасида ўз режаларини маълум қилиб, бу борада Япониядаги узумчилик бизнеси билан шуғулланувчи ҳамкорлари билан лойиҳа устида ишлаётганликларини билдирди.

Муҳокама қилинган лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича ҳамкорликда иш ташкил этишга келишилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram