Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИНГ ОРТТИРИЛГАН МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН МАКТАБ ТАЪЛИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН 2021 ЙИЛДА 86,16 МЛРД. СЎМ, ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ ЎТГАН ТЎҚҚИЗ ОЙИДА 100,95 МЛРД. СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНДИ. 

×

 2022-10-03 21:28:00    59

PDF юклаш
Чоп этиш


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Маҳаллий бюджетнинг орттирилган маблағлари ҳисобидан мактаб таълимини ривожлантириш учун қилинган харажатлар бўйича ҳисобот эълон қилинди.

Молия вазирлиги маълумотларига таяниб эълон қилинган ушбу ҳисобот вилоятлар маҳаллий бюджетининг орттирилган маблағлари ҳисобидан қилинган харажатларни қўшмасдан, фақатгина туман ва шаҳарлар миқёсидаги харажатларни вилоятдаги умумий ўқувчи сонига бўлиш орқали ҳисобланган. Келтирилган маълумотда 2021 йил якуни бўйича харажатлар миқдори кўрсатилган.

Ўқувчи сони жиҳатидан Республикада энг олд ўринлардан бирида турадиган Фарғона вилоятида туман ва шаҳарлар миқёсида мактаб таълимини ривожлантириш учун қилинган харажатлар вилоятдаги жами ўқувчилар сонига бўлинганда бир ўқувчига 5,6 минг сўмни ташкил этган. Лекин бу ўринда туман ва шаҳарлар миқёсидаги харажатларни эълон қилишда вилоятлар миқёсида қилинган харажатларни келтириб ўтилмагани бироз таажжубга солади.

Давлатимиз раҳбари бошчиликларида мамлакатимизда умумтаълим мактаблари тизимини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар доирасида Фарғона вилоятида ҳам бу соҳага алоҳида эътибор қаратилган. Вилоят маҳаллий бюджетининг орттирилган маблағлари ҳисобидан мактаб таълимини ривожлантириш учун ўтган 2021 йилда 86,16 млрд. сўм, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида 100,95 млрд. сўм маблағ сарфланди. Ўқувчи сонига бўладиган бўлсак, вилоят маҳаллий бюджетининг орттирилган маблағлари ҳисобидан бир ўқувчига ўртача 2021 йилда 128,2 минг сўм (жами 671 909 нафар), жорий йилнинг тўққиз ойида 151,1 минг сўм (жами 675 076 нафар) сарфланган. Туман ва шаҳарлар миқёсидаги харажатларни қўшганда бу рақам янада ортади.

Фарғона вилоятида халқ таълими соҳасини қўллаб-қувватлаш, мактабларнинг моддий-техник базасини яхшилаш учун вилоят ҳокимлиги томонидан олиб борилаётган амалий ишлар келгусида янада кенгроқ кўламда давом эттирилади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram