Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 81 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БУДАПЕШТДА БЎЛИБ ЎТГАН ЎЗБЕКИСТОН-ВЕНГРИЯ БИЗНЕС-ФОРУМИДА ФАРҒОНА ВА ВЕНГРИЯ ЎРТАСИДА ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК БЎЙИЧА ҚАТОР КЕЛИШУВЛАРГА ЭРИШИЛДИ

×

 2022-10-04 17:49:50    53

PDF юклаш
Чоп этиш


3 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга ташрифи арафасида Будапешт шаҳрида Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форуми бўлиб ўтди. Икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида ўтказилган форумда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев бошчилигидаги Фарғона делегацияси ҳам иштирок этди.

Форум доирасида Венгриянинг вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари, банклари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказилиб, Фарғона вилояти ва Венгрия ўртасидаги иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш учун янги истиқболларни очиб берувчи қатор икки томонлама келишувларга эришилди.

Венгрия Эксимбанки билан Ўзкоммунхизмат агентлиги орқали Бувайда тумани ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини модернизация қилиш лойиҳаси учун 20 миллион евро кредит ажратиш бўйича келишиб олинди.

Uzbek-Hungarian economic development компанияси ва Қувасойдаги “Кварц” АЖ ўртасида шиша қадоқлар етказиб бериш бўйича 10 миллион долларлик қийматга эга меморандум имзоланди. Ҳужжатга асосан Венгрияга маҳсулот етказиб бериш 2023 йил январь ойидан бошланади.

Парранда наслчилиги соҳасида дунёнинг йирик компаниялари учталигига кирувчи Венгриянинг “Bobolna Tetra” компанияси ва Қувасойдаги “Chicken 555” МЧЖ ўртасида қиймати 3 миллион долларлик парранда наслчилигига ихтисослашган мажмуани ташкил қилишга келишилди.

Венгриянинг Mad Wine компанияси билан Фарғона туманидаги “Fergana France” қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган шаробларни Венгрияга экспорт қилиш, шунингдек, учинчи давлатларга биргаликда сотиш бўйича ҳамкорлик ўрнатилди.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари уруғчилигига ихтисослашган Magyar Burgonya Innovációs (Венгрия картошкачилик инновацияси маркази) Сўх туманида уруғлик картошка етиштириш бўйича лойиҳа амалга оширадиган бўлди.

Венгриянинг чорва ва парранда озуқалари етиштиришда энг йирик Agrofeed компанияси билан вилоятимизда балиқ ва парранда озуқалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича дастлабки келишувга эришилди. Лойиҳа ҳажми компания раҳбарларининг ноябрь ойида вилоятимизга ташрифи доирасида Фарғона водийси талабларини ўрганиш натижасидан келиб чиққан ҳолда белгиланадиган бўлди.

Барча келишувларни амалга ошириш бўйича келгуси чора-тадбирлар белгилаб олинди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram