Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 137 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЭЛЧИСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

×

 2022-10-04 21:12:42    343

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ким Хи Сангни қабул қилди.

Самимий мулоқот давомида Фарғона вилояти ва Корея ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш борасида фикр алмашилди.

Сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар барча соҳаларда янги босқичга кўтарилаётганини қайд этган Ким Хи Санг, бу борада Фарғона вилояти алоҳида ўрин тутаётганини, Республикамиз ҳудудлари орасида Корея билан ҳамкорлик даражаси энг юқори бўлган вилоят Фарғона бўлиб турганига эътибор қаратди.

Вилоят раҳбари ривожланган мамлакатлар билан ҳамкорлик кўламини кенгайтириш халқаро муносабатларда Фарғона учун устуворлик касб этаётганини таъкидлаб, барча хорижий ҳамкорлар қатори Корея компанияларининг ҳам вилоятимизда амалга ошираётган лойиҳалари ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини билдирди.

Вилоятимизда таълим соҳасида Корея билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар ҳам учрашув кун тартибидан алоҳида ўрин олди. Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги – KOICA билан шерикликда ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш маркази вилоятимиз ёшларини замонавий касбларга ўқитишда самарали фаолият олиб бораётгани қайд этилди. Эртага фойдаланишга топшириладиган, Фарғона шаҳрида “POSCO International Textile” корхонаси томонидан қуриб битказилган ёшлар касбий таълим маркази ҳам бу борада яна бир муҳим қадам экани таъкидланди.

Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети томонидан Кореянинг ривожланган кемасозлик саноати учун вилоятимиз ёшларини юқори малакали мутахассислар сифатида тайёрлаш бўйича режалаштираётган лойиҳасини амалга оширишга икки томонлама кўмаклашишга келишилди.

Икки мамлакат ўртасида муносабатларни ривожлантиришда маданий алоқалар ҳам муҳим эканлиги қайд этилди. Ўзбекистон ва Корея Республикалари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 30 йиллигини нишонлаш доирасида мамлакатимизда ўтказилаётган “Корея кинофестивали”нинг очилиш маросими эртага айнан Фарғонада бўлиб ўтиши ҳам рамзий маъно касб этиши таъкидланди.

Учрашувда Фарғона вилоятининг Корея билан ҳудудлараро ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш истиқболларига алоҳида тўхталиб ўтилди. 2008 йилда Фарғона вилояти билан биродарлашган шаҳар келишуви имзолаган Йонгин шаҳри билан бирга, иқтисодиёти ва саноати жиҳатидан янада ривожланган Инчхон шаҳри билан ҳам алоқаларни кенгайтириш борасида фикр алмашилди. Жорий йил якунига қадар Инчхон мэри бошчилигидаги делегациянинг вилоятимизга ташрифи билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram