Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 216 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА POSCO INTERNATIONAL TEXTILE КОМПАНИЯСИ ТОМОНИДАН БАРПО ЭТИЛГАН ЁШЛАР ТАЪЛИМ МАРКАЗИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-10-05 19:10:41    166

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳрида Posco International Textile компанияси томонидан барпо этилган Ёшлар таълим марказини фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ким Хи Санг иштирок этдилар.

Компания томонидан қурилиш ва жиҳозлаш ишлари учун 550 минг доллар миқдорида маблағ сарфланган ушбу марказда, яқин ҳудудларда яшовчи ёшларга инглиз тили ва ахборот технологиялари бўйича бепул 3 ойлик ўқув курслари ташкил этилди. Ҳозирда бу йўналишда 20 нафар ўқувчи қабул қилинган бўлса, келгусида ўқувчилар сони 60 нафарга етказилади. 8 ойда қуриб фойдаланишга топширилган марказда корхонада фаолият олиб борувчи ишчи ходимлар учун касбий малака ошириш ҳам йўлга қўйилади.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фарғона вилояти ва Корея Республикаси ўртасида ҳар томонлама ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётганини қайд этиб, ушбу марказ вилоятимиз ёшларига замонавий билимлар беришда, халқаро талабларга жавоб берадиган малакали мутахассисларни тайёрлашда яна бир муҳим қадам бўлишини таъкидлади.

Корея Республикасининг энг йирик корпорацияларидан бири бўлган “Posco International” томонидан Фарғона шаҳрида ташкил этилган “Posco International Textile” корхонаси 1996 йилдан бери фаолият кўрсатиб келади. Шуни қайд этиш керакки, компаниянинг юртимиздаги 4 та йирик ишлаб чиқариш фабрикасидан 3 таси Фарғона вилоятида жойлашган. Ушбу корхоналарда жами 3200 дан зиёд ҳамюртларимиз доимий иш ўрни билан таъминланган. Янги ташкил этилган пахтачилик кластерида ҳам 500 та янги иш ўрни яратилди.

“Posco International Textile” компаниясининг вилоятимиз иқтисодиётида тутган ўрни ҳақида гапирганда, яна шуни айтиб ўтиш керакки, ушбу компания Республикамиздаги текстиль корхоналари ичида энг йирик солиқ тўловчилардан бири бўлиб, ўтган 2021 йилда тўланган солиқлар ҳажми 75 миллиард сўмдан зиёд бўлган.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram