Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА КОРЕЯ КИНОФЕСТИВАЛИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-10-05 21:39:00    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги вилоят театр ва концерт саройида Ўзбекистон ва Корея Республикалари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 30 йиллигини нишонлаш доирасида мамлакатимизда ўтказилаётган Корея кинофестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ким Хи Санг ўзбек тилида нутқ сўзлаб, она тилимизга бўлган юксак ҳурмат-эҳтиромини намоён этди.

Ўзбекистон халқ артисти Ёрқиной Ҳотамова бошчилигидаги фарғоналик бир гуруҳ таниқли санъаткорлар, кино ихлосмандлари ва ёшлар иштирокидаги тадбирда сўз олганлар икки мамлакат ўртасида маданий алоқалар ривожланиб бораётганлигини яна бир бор таъкидладилар.

Шундан сўнг кореялик режиссёр Чхве Вон Соп томонидан суратга олинган комедия ва жанговар жанрдаги “Ҳитман” фильми томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Унда фильм қаҳрамони Жун (Квон Сан У) нинг болаликдаги орзулари, оилавий муносабатлари, қийинчиликларни енгиб ўтиш жараёнлари ва Корея маданиятининг ўзига хос жиҳатлари тасвирланган.

Корея кинофестивали Тошкент ва Хива шаҳарларида 14 октябрга қадар давом этади.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram