Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ “ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ ҒОЛИБИ БЎЛГАН ФАРҒОНА ТУМАНИ 36-МАКТАБ ЖАМОАСИ АЪЗОЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ
2022-10-12 12:54:25 159
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров “Заковат” интеллектуал ўйинининг якуний Республика босқичи ғолиби бўлган Фарғона тумани 36-мактаб жамоаси аъзоларини қабул қилди. Жамоа устози Муаттар Нажмиддинова, жамоа сардори Дилмуроджон Давлатов, Фаррух Нўмонжонов, Мўмин Ўроқбоев, Мирзобек Фозилов, Гулшода Раҳматжонова ва Мубина Сирожиддиновалар билан ўтказилган учрашувда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов ҳам иштирок этди.
9 октябрь куни бўлиб ўтган умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг якуний Республика босқичида биринчи ўринни эгаллаган вилоятимиз вакилларини бу катта муваффақият билан қутлаган вилоят раҳбари, Республикамиздаги 10 мингдан зиёд мактаблар орасида эришилган ушбу ғалаба, жамоа аъзоларининг билим ва меҳнатлари натижаси, шунингдек, юртимизда таълим учун яратилган шароитлардан тўғри фойдаланаётган мактаб жамоасининг, барча устозларнинг сайъ-ҳаракатлари самараси эканини қайд этди. Бугуннинг қаҳрамонлари бўлган Фарғона тумани 36-мактаб жамоаси аъзоларининг бу ютуғи, қолган тенгдошлари учун интилиш нуқтаси бўлиши кераклигини таъкидлаган вилоят ҳокими, уларнинг ҳар бири ҳақида, ғолибликкача бўлган ибратли йўли тўғрисида матбуотда, телевидениеда алоҳида мақолалар, кўрсатувлар бериш бўйича масъулларга учрашув чоғида кўрсатма берди.
Хайрулло Бозоров мусобақа низомига кўра, ОТМларга имтиҳон синовларисиз қабул қилиниши белгиланган ўқувчиларни талабалик билан ҳам қутлаб, мамлакатимизни жаҳон интеллектуал майдонида юқори даражага чиқариш йўлидаги келгуси ишларида омад тилади.
Учрашув якунида жамоа устози ва аъзоларига вилоят ҳокимининг совғалари топширилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram