Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ЎЗБЕК ТИЛИ” ДАРСЛИГИНИ ЯРАТГАН МАЪРИФАТПАРВАР ОЛИМ АШУРАЛИ ЗОҲИРИЙНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ ЎРГАНИЛМОҚДА

×

 2022-10-14 12:26:14    63

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Қўқон шаҳридаги Амирий кутубхонасида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, шаҳар ҳокимлиги, ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда “Ўзбек тили” дарслигини яратган атоқли олим Ашурали Зоҳирийнинг бой мероси ва бугунги кундаги аҳамияти хусусида сўз юритилди.

Ўзбек тилини авлоддан – авлодга етказишда буюк алломаларимиз, жадидчилар ва зиёлиларнинг хизмати беқиёслиги, улар қаторида Ўзбек тилининг тараққиётида қатағон қурбони Ашурали Зоҳирийнинг ҳам хизмати катта бўлганлиги, Ўзбек тили дарсликларини яратишда шу каби маърифатпарвар инсонларнинг мероси муҳим манба бўлиши қайд этилди.

Ашурали Зоҳирий Қўқон адабий муҳити таъсирида ўзбек адабиётшунослиги ривожига ҳам улкан ҳисса қўшган олимлардан бири бўлган. Ўзбек мумтоз адабиётининг нодир намуналарини халққа етказишда алоҳида жонбозлик кўрсатган. Унинг ўзбек журналистикаси ривожида ҳам хизмати катта. “Садои Фарғона”, “Халқ газети”, “Меҳнат байроғи”, “Фарғона”, “Янги Фарғона” газеталарида адабий ходим бўлиб ишлаб, матбуот тилини шакллантириш, инсонларга маърифат улашиш фаолияти билан шуғулланган. 

Бир сўз билан айтганда, Ашурали Зоҳирий миллий уйғониш даврининг таниқли маърифатпарвар зиёлисидир. У ўзининг бор билим ва имкониятини халқни маърифат билан тарбиялаш, миллий таълим тизимини жорий этиш, ўзбек тилини такомиллаштириш ва қадрини оширишга бағишлаган.

Тадбирда вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Соҳибжамол Тонготарова, Қўқон давлат педагогика институти доценти Илҳомжон Мадраҳимов ва бошқалар ўзбек тилининг тараққиётида қатағон қурбони Ашурали Зоҳирийнинг хизмати катта бўлганини таъкидлади. Ўзбек тили дарсликларини яратишда шу каби маърифатпарвар инсонларнинг мероси муҳим манба бўлиши алоҳида қайд этилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram