Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ҚУВА ТУМАНИДА ВИЛОЯТ БОШ МУТАХАССИСЛАРИ ТОМОНИДАН ТИББИЙ КЎРИК ВА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2022-10-14 13:55:22 116
Қува тумани тиббиёт бирлашмасида вилоят бош мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан тиббий кўрик ташкил этилди. Унда кардиолог, невропатолог, ревматолог, нефролог, уролог, фтизиатр, болалар пульмонологи каби тор доирадаги мутахассислар аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди.
Жараёнда 310 нафар фуқаро қатнашди. Текширувлар давомида аниқланган касалликлар бўйича аҳолига зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди. Шундан 80 нафар фуқароларга амбулатор шароитда, қолган 20 нафар фуқарога шифохонада даволанишга йўлланмалар берилди. Ўтказилган тиббий кўрик натижасига кўра, 30 нафардан ортиқ фуқароларга 120 хил турдаги дори-дармонлар бепул тарқатилди. Шифокорлар томонидан соғлом турмуш тарғиботи ва касалликлар профилактикаси бўйича аҳолининг тиббий маданиятини ошириш мавзуларида суҳбатлар ўтказилди.
Шунингдек, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўтказган сайёр қабулида 10 нафардан ортиқ фуқаро мурожаат қилди. Улардан 5 нафари имтиёзли тиббий хизмат учун ордер олиш ҳақида бўлди ва имтиёзли ордер бериш тартиби тушунтирилди.
Бир қатор мурожаатлар бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилиб, ҳар бир мурожаат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбариятининг назоратига олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram