Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 133 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТИМИЗДА ХАЛҚАРО ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН АЁЛЛАРГА ЭҲТИРОМ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2022-10-15 12:08:25    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Тадбирларда қишлоқ ҳудудларида яшаб, турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган, фарзандлар тарбияси билан шуғулланаётган опа-сингилларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг оғирини енгил қилишга кўмаклашиш, ўз ҳаётларидан рози бўлиб яшашларини таъминлаш доимий ва энг муҳим вазифалардан бири эканлиги таъкидланмоқда.

Бағдод туманидаги “Нуру дур” тантаналар саройида ташкил этилган байрам тадбирида аёлларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.

Ёзёвон туманида Халқаро қишлоқ аёллари кунига бағишлаб ўтказилган байрамолди тадбирига пахтакор, пиллакор, тадбиркор, ҳунарманд хотин-қизлар ҳамда уй бекалари таклиф қилинди.

Олтиариқ туманида "Меҳнатидан бахт топган аёллар" мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Қўштепа тумани Соҳибкор маҳалласидаги “Хожар она” мажмуида қишлоқ аёллари учун “Маҳалламиз зарлари” деб номланган маданий-маърифий тадбир ташкилланди.

Байрам муносабати билан Сўхлик аёллар учун Фарғонанинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар уюштирилди.

Фурқат тумани Мустақиллик маҳалласида ташкил этилган байрам тадбирида аёлларга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ҳурмат кўрсатилган ҳолда турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар, фахрий аёллар тадбир ташкилотчиларнинг эътибор марказида бўлдилар.

Ўзбекистон тумани Сочтепа маҳалласида ташкил этилган тадбирда қишлоқ аёллари улуғланди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram