Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 217 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҲАМИДУЛЛО ИНОМОВ ФАРҒОНА ТУМАНИ ҲОКИМИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

×

 2022-10-17 12:36:45    432

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун бўлиб ўтган халқ депутатлари Фарғона туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Кадрлар маъмуриятчилиги департаментида бошқарма бош инспектори бўлиб ишлаб келган Иномов Ҳамидулло Таджиевич Фарғона тумани ҳокими этиб тайинланди.

Сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Президентимиз олиб бораётган бугунги сиёсатда инсон манфаати энг устувор вазифа деб белгиланганини таъкидлаган вилоят ҳокими, ҳар бир ижро органи раҳбари бир мақсад – халқ розилиги йўлида меҳнат қилиши лозимлигини, қонун устуворлигини таъминлаши ва самарали ижро интизомини йўлга қўйиши кераклигини қайд этди.

Сессияда собиқ ҳоким Шуҳрат Мўминов фаолиятида камчиликлар кўзга ташлангани ҳам таъкидланди.

Шундан сўнг вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров янги номзодни таништирди, Фарғона туман Кенгаши депутатлари томонидан номзод бир овоздан қўллаб-қувватланди ва Ҳамидулло Иномов Фарғона тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Сўз олган туман фаоллари янги ҳоким атрофида бирлашишга ва туман ривожи учун янада кўпроқ меҳнат қилишга тайёр эканликларини қайд этишди.

Фарғона тумани ҳокими лавозимида иш бошлаган Ҳамидулло Иномов билдирилган ишончни оқлашга ва туманнинг барча соҳалардаги кўрсаткичларини тубдан яхшилаш йўлида иш ташкил этишга сўз берди.

Ҳамидулло Иномов 1982 йилда Бувайда туманида туғилган. 2004 йилда Фарғона давлат университетини, 2020 йилда Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Қўқон шаҳрида суд ижрочиси сифатида бошлаган. Турли йилларда “Универсалбанк”нинг, “Микрокредитбанк” Фарғона вилоят филиалининг юридик хизматларига раҳбарлик қилган. 2017-2020 йилларда вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси бошлиғи бўлган. 2020 йилдан буён Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Кадрлар маъмуриятчилиги департаменти Давлат органлари ва ташкилотларида кадрлар ишини мувофиқлаштириш бошқармасида етакчи инспектор, бош инспектор вазифаларида фаолият юритиб келган.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram