Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ҚЎҚОН ШАҲРИДА КЎП ҚАВАТЛИ ТУРАР-ЖОЙЛАРГА ТУТАШ ҲУДУДЛАРДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН БАРЧА ҚУРИЛИШЛАРНИНГ МАВЖУД НОРМАЛАР ТАЛАБЛАРИГА МОСЛИГИ ЎРГАНИБ ЧИҚИЛАДИ
2022-10-17 18:01:26 262
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳрида кўп қаватли турар-жойларга туташ ҳудудларда архитектура ва шаҳарсозлик нормаларига зид равишда бинолар қурилишига рухсат берилаётгани ва қурилиш ишлари амалга оширилаётгани, кўп қаватли уйлар учун белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилмаётгани юзасидан танқидий чиқишлар кўпайди. Кўп қаватли турар-жойлар орасида яшил майдонлар ҳудудидаги дарахтлар кесилгани, болалар ва спорт майдончалари бузилгани ҳақида ҳам маълумотлар учрамоқда.
Ушбу ҳолатларни ўрганиш учун вилоят ҳокимлиги томонидан тегишли мутасадди идоралар вакилларини жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳ тузилди. Ишчи гуруҳ, эртадан Қўқон шаҳрида кўп қаватли турар-жойларга туташ ҳудудларда амалга оширилаётган барча қурилишларнинг мавжуд нормалар талабларига мослигини, ер участкалари ажратишнинг ҳуқуқий асосларини ўрганиб чиқади. Ўрганиш якуни бўйича аниқланган ҳолатларга вилоят прокуратураси ҳамда вилоят адлия бошқармаси томонидан қонуний баҳо берилади.
Ўрганиш жараёнида шунингдек, ҳудудлардаги атроф-муҳит тозалиги, болалар ва спорт майдончаларининг ҳолати,турар-жойлар атрофидаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, чиқиндиларнинг олиб чиқиб кетилиши масалаларига, биноларга бириккан ҳолда ноқонуний қурилган вақтинчалик қўшимча иншоотларга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram