Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 143 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ОЧИҚЛИККА ОИД ҚОНУНЧИЛИК ТАЛАБЛАРИ ИЖРОСИ ЮЗАСИДАН ЖАМОАТЧИЛИК ЭШИТУВИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-10-20 22:36:53    172

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов иштирокида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигига оид қонун ҳужжатлар талаблари ижроси” юзасидан жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

Видеоалоқа орқали вилоятдаги шаҳар ва туманлар студиялари ҳам уланган тадбирда коррупцияга қарши курашиш бўйича вилоят ҳудудий кенгаши аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг “Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича” ҳамда “Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари бўйича” доимий комиссиялари раислари ва аъзолари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, олий таълим муассасалари ректорлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида тасдиқланган “Фарғона вилоятида “Очиқ, шаффоф ва ҳисобдор ҳудуд” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан йўл харитаси” доирасида йил бошидан буён коррупцияга қарши курашишда асосий омил бўлган очиқлик ва шаффофлик, ҳисобдорлик ва ҳалоллик механизмларини такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилгани, бироқ жамоатчилик билан ишлашда, маълумотларни очиқлашда етарли иш ташкил қилмаётган раҳбарлар ҳам учраб тураётгани қайд этилди.

Жорий йил июнь ойида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Фарғона вилоятида ҳокимликлар, маҳаллий давлат бошқаруви идоралари фаолиятининг очиқлиги даражасини аниқлаш бўйича ўтказилган жамоатчилик фикри сўрови натижалари муҳокама қилинди.

Ижтимоий сўров давомида расмий веб-сайтларининг юритилиши, ўз фаолиятига оид маълумотларни расмий манбаларга жойлаштириш сифати ва тезкорлиги бўйича асосий эътирозларга сабаб бўлган вилоят молия бошқармаси ҳамда Марказий банк вилоят бош бошқармаси раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди, камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6247-сонли Фармони талабларини ижросини тўла таъминлаш чораларини кўриш, очиқлик ва шаффофликни таъминлашга масъул бўлган ходимлар учун қўшимча ўқув семинарлари ташкил этиш бўйича иш ташкил этишга келишиб олинди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва коррупцияга қарши курашиш бўйича вилоят ҳудудий кенгаши томонидан жамоатчилик эшитувлари доимий ташкил этилиши белгиланди.









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram