Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАРҒИЛОНДА “АТЛАС БАЙРАМИ” БЕШИНЧИ ХАЛҚАРО АНЪАНАВИЙ ТЎҚИМАЧИЛИК ФЕСТИВАЛИ ЯКУНЛАНДИ

×

 2022-10-22 23:05:26    69

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Марғилон шаҳридаги Ижодкорлар боғида “Атлас байрами” бешинчи халқаро анъанавий тўқимачилик фестивалининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир аввалида Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Нусратилла Зикриллаев сўзга чиқиб, Бош вазир ўринбосари - Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимовнинг табригини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади “Атлас байрами” фестивалининг аҳамияти ҳақида тўхталиб, ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

“Атлас байрами” фестивали миллий ҳунармандчилик ва туризмни янада ривожлантириш ва оммалаштиришга, давлатлараро муносабатларни мустаҳкамлашга, ҳунармандлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилгани таъкидланди.

Фестивалда дунёнинг 21 та давлатидан келган анъанавий тўқимачилик ва дизайн соҳасининг етакчилари, ҳунармандлар, санъатшунослар, арт-менежерлар, анъанавий ҳунармандчиликни бошқариш соҳаси мутахассислари иштирок этганига эътибор қаратилди.

Тадбир давомида халқаро ҳакамлар ҳайъати аъзолари яна бир бор таништирилиб, улар томонидан турли номинация бўйича ғолиблар эълон қилинди.

Анъанавий ҳунармандчиликдаги аҳамиятли инновациялари учун Гунжан Жаин (Ҳиндистон), Ўзбек  каштачилиги анъаналарининг янгича талқини учун Мадина Қосимбаева (Ўзбекистон), тожик читгарлиги санъати анъаналарини қайта тиклаётгани учун Мирамин Саидов (Тожикистон), Бухоро зардўзлик анъаналарини сақлаб қолгани учун Бахшило Джумаев (Ўзбекистон), абр матоларининг маҳаллий анъаналарини сақлаб қолганлиги учун Набижон Тоштемиров (Ўзбекистон), анъанавий усуллар ва замонавий дизайн уйғунлиги учун Эдрик Онг Лианг Бин (Индонезия), қадимий нақшларни сақлашдаги юксак ҳунармандлик маҳорати учун Муҳаммад Абдул Жаббар (Бангладеш), ипак гиламлар тўқишдаги юқори технологик ва бадиий савияси учун Илҳом Давлетов (Ўзбекистон), этник-маданий анъаналарнинг ўзига хос талқини учун Айжан Бекқулова (Қозоғистон), ретро ва этник услуб уйғунлиги учун Ирина Шарипова (Ўзбекистон), Ҳиндистон анъанавий маданияти орқали тасвирларни очиб бергани учун Мубин Хатри (Ҳиндистон), Гламур эстетикаси ва юқори мода услуби туйғуси учун Зуҳра Инат (Латвия), абр матоларининг ранг жозибадорлигини маҳорат билан тақдим этгани учун Султон Салиев (Россия), анъанавий тўқимачиликни сақлаш ва ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ҳамда “Атлас байрами” фестивалини ташкил этишдаги кўп йиллик хизматлари учун Расул Мирзааҳмедов (Ўзбекистон)га тантанали тарзда диплом ва совғалар топширилди.

Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева, халқ ҳофизи Илҳом Иброҳимов, Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ва бошқа кўплаб таниқли санъаткорлар, фолкьлор жамоалари иштирокидаги концерт дастури йиғилганларга янада кўтаринкилик бағишлади.

“Жаҳон ҳунармандлари шаҳри” деган юксак номга сазовор бўлган Марғилонда навбатдаги “Атлас байрами” бешинчи халқаро анъанавий тўқимачилик фестивали ўз якунига етди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram