Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 232 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ФАРҒОНА ВОДИЙСИ ЕНГИЛ САНОАТИ” II ФОРУМИ ВИЛОЯТИМИЗДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ТЕКСТИЛЬ-ТЎҚИМАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ЭКСПОРТ ИМКОНИЯТЛАРИНИ КЕНГАЙТИРАДИ

×

 2022-10-25 14:20:09    57

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида “Фарғона водийси енгил саноати” II форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Вилоят ҳокимлиги ва Марғилон шаҳридаги “Абр матолари” МЧЖ ҳамкорлигида вилоятда иккинчи марта ўтказилаётган ушбу форумга Россия, Беларусь, Италия, Польша, Австрия ва Туркия каби хорижий давлатлардан импортёрлар ташриф буюрди.

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев бу каби тадбирлар маҳаллий тадбиркорлар ва чет эллик ишбилармонлар билан ўзаро тажриба алмашиш ва савдо шартномаларини тузишда янги имкониятлар яратишини таъкидлади. Шундан сўнг Фарғона вилоятида текстиль ва тўқимачилик саноатида амалга оширилаётган ишлар, ўсиш суръатлари ва экспорт салоҳияти ҳақида тақдимот амалга оширилди.

Хорижий капитал иштирокидаги текстил корхоналари 2019 йилда 56 та бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 83 тага етди. 2021 йилда 49 та давлатга текстиль маҳсулотлари экспорт қилинган бўлса, 2022 йилда 57 та давлатга вилоятимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар етказиб берилмоқда. Текстиль-трикотаж маҳсулотлари экспортёрлари эса 2021 йилги 174 тадан, 2022 йил ўтган даврида 201 тага етди. 

Экспорт ҳажми 2018 йилда 187 миллион доллар бўлган бўлса, 2022 йил якуни билан 524 миллион долларни ташкил этади. 

Тадбирда вилоятда халқаро GSP+ статусини қўлга киритилгани, Ўзбекистон пахтаси ва текстиль маҳсулотларига нисбатан илгари ўрнатилган бойкот бекор қилингани тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди. Инвесторлар учун яратилаётган шароитлар, солиқ ва божхона имтиёзлари, саноат зоналаридаги имкониятлар тушунтирилди.

Очилиш маросими ва очиқ мулоқотдан сўнг форум иштирокчилари қарийб 60 тага яқин маҳаллий енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувлари томонидан тайёрланган кўргазма билан танишдилар. Икки кун давом этадиган форум доирасида хорижлик инвесторлар В2В шаклидаги учрашувларда қатнашиб, ишлаб чиқариш жойларига ташриф буюришлари ҳам режалаштирилган.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram