Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 390 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-10-25 15:12:11    269

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги эллик биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Кун тартибига кўра, дастлаб секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятдаги Халқ қабулхонаси мудири Абдухошим Абдуллаевнинг ахбороти тингланган бўлса, вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шокиржон Аҳмедов "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"га мўлжалланган вилоят дастурининг жорий йил 9 ойлик ижроси якунларига тўхталди.

Кейинги масала бўйича сўз олган Фарғона вилоят суди раиси Шуҳрат Камолов вилоятда судлар раислари томонидан суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилиш борасида жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йил якунига қадар амалга оширилиши белгиланган ишлар бўйича маълумотларни ўқиб эшиттирди.

Сессияда ички ишлар органлари томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан ҳокимлик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жамоат ташкилотлари ва маҳаллаларнинг фаол жамоатчилиги билан йўлга қўйилган ҳамкорлик даражаси ҳам муҳокама қилинди.

Бу борада жорий йилнинг 9 ойи давомида вилоятда ҳуқуқбузарлик-жиноятчилик, айниқса, вояга етмаганлар ва аёллар жиноятчилигини олдини олишга қаратилган профилактик ишлар ва унинг самараси ҳамда йил якунига қадар амалга оширилиши белгиланган ишлар, кўриладиган чора-тадбирлар юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Илҳом Тиллаевнинг ахбороти тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-190-сон қарори билан, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссияси қарори асосида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги йўл ҳаракати қатнови юқори бўлган ва аҳоли гавжум ҳудудларда транспорт воситалари ҳаракатланишининг юқори тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланиши мумкинлиги белгиланган.

Шунга кўра, вилоят ички ишлар бошқармаси 2022 йил 16 сентябрдаги 24/2-2924-сонли хат билан мурожаат қилиб, ҳисобот даврида вилоят ҳудудларида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда бевосита иштирокчилари бўйича ҳудудлар томонидан қайд этилган салбий кўрсаткичлар келтириб ўтилган.

Мазкур масала жорий йилнинг 18 октябрь куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг “Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари” ҳамда “Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш” бўйича доимий комиссияларининг қўшма йиғилишида кўриб чиқилиб, Кенгаш сессияси кун тартибига киритилган. Сессияда ушбу масала ҳам масъуллар ва депутатлар иштирокида муҳокама қилинди.

Сессияда шунингдек, вилоят маҳаллий бюджетининг 2022 йил 9 ойлик даврдаги ижроси ҳамда шаклланган қўшимча манбалардан мақсадли фойдаланиш ҳолати, жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларнинг ўз вақтида молиялаштирилиши ва амалга оширилиши юзасидан вилоят молия бошқармаси бошлиғи Зафар Рўзалиевнинг ахбороти ҳам тингланди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича депутатлар томонидан берилган саволларга жавоблар қайтарилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги эллик биринчи сессияси кун тартибига киритилган ҳар бир масала кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram