Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 358 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗЛАРИГА СУРДОТАРЖИМОНЛАР ЖАЛБ ЭТИЛДИ

×

 2022-10-25 16:19:56    48

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳар давлат хизматлари марказида эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган фуқаролар учун давлат хизматларини кўрсатишда ўзига хос ечим топилди. Яъни сурдотаржимон шартнома асосида ишга ёлланган бўлиб, марказга келувчи бу каби фуқаролар махсус планшет орқали таржимонга видеоалоқа орқали боғлаб бериляпти.

- Ўртача бир ойда 10 га яқин гапириш ва эшитишда нуқсони бор фуқаролар марказга давлат хизматларидан фойдаланиш учун ташриф буюради, - дейди Фарғона шаҳар ДХМ бўлим бошлиғи Зоҳиджон Акромов. - Тўғриси, авваллари улар билан расмий муомалага киришишда муаммоларга учраганмиз. Видеоқўнғироқ орқали мутахассис орқали улар билан гаплашиш имконияти яратилганидан сўнг ана шундай муаммоларга барҳам берилди. 

Яратилган имкониятлардан хабардор қилиш мақсадида эшитиш ва гапиришда нуқсони бор ёшлар таклиф этилиб, улар учун давлат хизматлари марказида кичик саёҳат ташкил этилди. Сурдо-педагог ходим ёрдамида ногиронлиги бор шахсларга яратилган шароитлар, фуқаролар ва тадбиркорлар учун имкониятлар, навбат олиш, инфоленд, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш, хизмат олиш заллари ҳақида батафсил тушунтирилди.

Маълумки, эшитиш ва гапиришда нуқсони бор фуқаролар ахборотга бўлган эҳтиёжларининг 90 фоизини кўриш орқали қондиради. Шунинг учун бу каби шахсларнинг давлат хизматларини онлайн олишга ўргатиш эса айни муддао. Семинар-тренинг давомида my.gov.uz порталидан қандай фойдаланиш тартиб таомиллари амалий тарзда тушунтириб берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram