Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗБЕК ФУТБОЛИ ЮЛДУЗЛАРИ – ФАРҒОНАДА

×

 2022-10-25 18:55:49    57

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоятимизда ўзбек футболининг 110 йиллиги муносабати билан катта футбол байрами бўлиб ўтмоқда.

Байрам доирасида вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов, Биродар Абдураимов, Тўлаган Исоқов ва бошқа ўзбек футболининг фахрий юлдузлари, футбол жамоатчилиги вакиллари иштирок этдилар.

Мулоқот чоғида Фарғона вилоятида футбол ривожи йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳамда келгуси режалар муҳокама қилинди. Фарғона футболисиз ўзбек футболининг тасаввур қилиб бўлмаслиги, 1994 йилда Японияда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида ғолиб бўлган терма жамоамиз сафида ҳам 7 нафар фарғоналик футболчилар тўп суришгани тилга олинди.

Вилоятда футбол инфратузилмасини янада яхшилаш, профессионал ва оммавий футболни ривожлантириш борасидаги катта ишларни, “Нефтчи” жамоасининг аввалги мавқеъини тиклаш йўлидаги сайъ-ҳаракатларни юқори эътироф этган Равшан Эрматов, яқин даврда Фарғона шаҳридаги янгиланган “Истиқлол” ўйингоҳи нуфузли халқаро ўйинларга ҳам мезбонлик қилиши кўзда тутилаётганини маълум қилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, футболни оммалаштириш мақсадида ҳар бир шаҳар ва туманда футбол клублари ташкил этилаётгани, Фарғона футбол мактаблари учун ягона футбол методикасини тадбиқ этиш учун хорижлик мутахассис жалб этиш устида иш олиб борилаётгани, “Нефтчи” футбол академиясини Ўзбекистонда энг кучли футбол академияларидан бирига айлантириш режалари ҳақида сўз юритди.

Тадбир якунида Хайрулло Бозоровга “Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони топширилди.

Ўзбек футболининг 110 йиллиги муносабати ўтказилаётган асосий тадбирлар “Истиқлол” ўйингоҳида давом этади. Соат 17:00да Ўзбекистон ва Фарғона вилояти фахрийлар терма жамоалари Қирғизистон ва Тожикистон фахрийлар терма жамоаларига қарши бир таймлик учрашувларда майдонга чиқишади. Ўйинлар оралиғида мухлислар ва меҳмонлар эътиборига катта концерт дастури намойиш этилади.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram