Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ПАХТА ХОМ АШЁСИДАН ТАЙЁР МАҲСУЛОТГАЧА БЎЛГАН ЗАНЖИРНИ ЯРАТИШ БЎЙИЧА ФАРҒОНА ТАЖРИБАСИ

×

 2022-10-25 21:37:59    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Учкўприк туман ҳокимлиги ахборот хизмати ташаббуси билан республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирокида “Fergana global textile” пахта-тўқимачилик кластерига пресс-тур ташкил этилди. 

Дастлаб журналистлар мамлакатимиздаги етакчи тўқимачилик компанияларидан бири – “Fergana global textile” МЧЖнинг Фарғона шаҳридаги корхонасида бўлиб, ишлаб чиқариш линиялари, мато тўқиш ва бўяш цехлари, лабораториялар, ишчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Корхона раҳбари Отабек Нишонов ўз тақдимотида компания 2017 йилда ташкил этилгани ва ҳозирга келиб 6500 дан зиёд янги иш ўринлари яратилгани ҳақида маълумот берди. Пахта хом ашёсидан тайёр маҳсулотгача бўлган ишлаб чиқариш занжири тўла йўлга қўйилгани таъкидланди. 

Ишлаб чиқариш қувватлари Швейцария, Германия, Буюк Британия, Исроил ва Туркия каби хорижий давлатларнинг энг янги рақамли технологиялари билан жиҳозланган. Қўштепа ва Учкўприк туманларида 12 900 гектардан зиёд майдонда пахта етиштирилмоқда. Италия, Германия, Австрия, Польша, Туркия, Хитой каби давлатларга ишлаб чиқарилган маҳсулот экспорти йўлга қўйилган.

Пресс-тур қатнашчилари Қўштепа туманидаги лойиҳа қиймати 120 миллион евро бўлган, қарийб 3000 та иш ўрнига эга йирик текстил-тўқимачилик корхонаси қурилиши жараёнлари билан ҳам танишдилар. 

Туманда Исроилнинг Netafim компанияси билан биргаликда 213 гектар майдонда амалга тадбиқ этилган томчилатиб суғориш тизими кўздан кечирилди. Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмаси билан амалга оширилган ушбу лойиҳа, сув доим танқис, тупроғи қумлоқ бўлган ушбу майдонда аввалги гектаридан 10–12 центнер ҳосил ўрнига 45 центнергача пахта олиш имконини яратди.

Учкўприк туманида эса янги фойдаланишга топширилган пахта қабул қилиш маскани, дашт ва чўл ҳудуддаги қаровсиз ётган майдонда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди. 

Шу ерда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳалла нуронийлари, журналист ва блогерлар иштирокида дарахт кўчатлари ҳам экилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram