Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“НЕФТЧИ” ЮЛДУЗЛАРИ “ИСТИҚЛОЛ” ЎЙИНГОҲИНИ ПОРЛАТДИ: ЎЗБЕК ФУТБОЛИНИНГ 110 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ФАРҒОНАДА БЎЛИБ ЎТГАН ТУРНИРДА ФУТБОЛ ФАХРИЙЛАРИ МАЙДОНГА ЧИҚДИЛАР  

×

 2022-10-25 22:13:23    54

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоятимизда ўзбек футболининг 110 йиллиги муносабати билан катта футбол байрами бўлиб ўтмоқда.

Байрам тантаналарида Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда. ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов, Биродар Абдураимов, Тўлаган Исоқов ва бошқа ўзбек футболининг фахрий юлдузлари, футбол жамоатчилиги вакиллари “Истиқлол” ўйингоҳида бўлиб ўтган Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Фарғона вилояти фахрийлар терма жамоалари иштирокидаги Дўстлик турнирида ҳам бўлдилар.

Ҳар бир ўйин бир тайм 25 дақиқадан иборат бўлган турнирнинг дастлабки учрашувида Ўзбекистон ва Тожикистон фахрийлар терма жамоалари майдонга чиқдилар. Одил Аҳмедов, Азамат Абдураимов, Шуҳрат Мақсудов, Усмон Тошев каби таниқли ўзбек футболчилари фарғоналик мухлислар қаршисида ажойиб ўйин намойиш этиб, 1:0 ҳисобида устун келдилар. Ягона голга Одил Аҳмедов муаллифлик қилди.

Анвар Бердиев, Акмал Холматов, Мансур Саидов, Сергей Лебедев каби “Нефтчи”нинг яқин ўтмишдаги юлдузлари Абдусамад Дўрмонов устозлигида Қирғизистон фахрийлар терма жамоасига қарши майдонга чиқишди. Анвар Бердиев ва Шерзод Раимжоновнинг чиройли голлари 2:0 ҳисобидаги вилоятимиз жамоаси ғалабасини таъминлади.

Ўзбекистон ва Фарғона вилояти фахрийлар терма жамоалари ўртасидаги финал учрашуви 0:0 ҳисоби билан якунланди. Пенальтилар сериясида ғалаба Ўзбекистон терма жамоасига насиб этди: 4:2

Учинчи ўрин учун баҳсда тожикистонлик футболчилар Қирғизистон жамоаси устидан ишончли ғалаба қозондилар: 3:0

Тадбир давомида бир қатор фарғоналик футбол фахрийларига ва жонкуярларига кўкрак нишонлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Эл суйган санъаткор Гуласал Абдуллаева ижросидаги қўшиқлар ҳамда “Браво” жамоаси чиқишлари байрамга янада кўтаринки кайфият бағишлади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram