Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА “АЁЛЛАР ДАФТАРИ”НИНГ 3-БОСҚИЧИ ДОИРАСИДА 75 МИНГ НАФАРДАН ЗИЁД ХОТИН-ҚИЗЛАРГА АМАЛИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ

×

 2022-10-26 19:41:45    51

PDF юклаш
Чоп этиш


“Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 3-босқичини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича Фарғона вилоятидаги 30 ёшдан юқори бўлган 770 минг 150 нафар аёллар хатловдан ўтказилиб, 79 минг 463 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилган.

2022 йил 20 октябрь ҳолатига олинган маълумотларга асосан, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг 75 минг 541 нафарига ёки 95 фоизига амалий ёрдам берилди.

Тоифалар кесимида олиб қараганда:

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз 24 минг 595 нафари (99 %)га амалий ёрдам берилган бўлиб, уларга 4 миллиард 134 миллион сўм маблағ сарфланди.

Хусусан, доимий иш ўрнига эга бўлган аёллар сони 19 минг 748 нафарни, вақтинчалик жамоат ишларига жалб этилганлар сони 2 минг 818 нафарни, касб-ҳунарга ўқитилганлар 1 минг 666 нафарни, ишсизлик нафақасини олганлар 11 нафарни, аёллар тадбиркорлигига кўмаклашиш, “Аёллар дафтари” ва бошқа жамғармалардан субсидия олганлар 352 нафарни ташкил қилди.

Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 3 минг 268 нафар хотин-қизлардан 3 минг 231 нафари (99 %) фоизига амалий ёрдам берилган бўлиб, 33 миллиард 76 миллион сўм маблағ сарфланган.

Жумладан, Халқ банки томонидан 1222 нафар хотин-қизларга 13 миллиард 780 миллион сўм, Агробанк томонидан 1481 нафарига 15 миллиард 887 миллион сўм, Микрокредитбанк томонидан 423 нафарига 2 миллиард 886 миллион сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилган.

Боқувчиси бўлмаган, Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ва Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд хотин-қизларнинг 44 минг 693 нафарига 48 миллиард 105 миллион сўмлик бир марталик моддий ёрдам маблағи берилди.

Уй-жой таъмирига муҳтож 305 нафар хотин-қизларнинг хонадонини таъмирлаш учун 2 миллиард 55 миллион сўм маблағ сарфланди.

Уй-жойга муҳтож бўлган хотин-қизларнинг 659 нафари 3 миллиард 913 миллион сўм эвазига уй-жой билан таъминланган бўлса, 1082 нафар хотин-қизларни турар-жойлари учун 1 миллиард 247 миллион сўм маблағ сарфланди.

Шунингдек, хотин-қизларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун 2 миллиард 761 миллион, қўшимча ёрдамлар учун 824 миллион сўм маблағ сарфланди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram