Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 122 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА CENTRAL ASIAN MEDICAL UNIVERSITY (МАРКАЗИЙ ОСИЁ ТИББИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ) ОЧИЛДИ

×

 2022-10-28 16:33:57    1118

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳрида вилоятимиздаги янги халқаро тиббий олийгоҳ – Central Asian Medical University (Марказий Осиё тиббиёт университети) расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, таълим тизими ва кенг жамоатчилик вакиллари, хорижлик меҳмонлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Нурилло Мамасодиқов раҳбарлигидаги тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасида вилоятимизнинг йирик компанияларидан бири бўлган “Meridian Diagnostic Hospital” МЧЖ муассислигида ташкил этилган ушбу олийгоҳ лойиҳаси учун тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан 128 миллиард сўм йўналтирилди.

Очилиш тадбирида сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Давлатимиз раҳбари бошчиликларида олий таълим соҳасига берилаётган катта эътибор, амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар натижасида ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси сўнгги олти йилда бир неча баробарга ошганини таъкидлаб, бу борадаги ишларнинг амалий кўрсаткичи сифатида вилоятимизда олий таълим муассасалари сони 12 тага етганини, яқинда Қўқонда озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ҳам ташкил этилаётганини, бу борада Фарғона республика ҳудудлари орасида энг юқори ўринларда эканини қайд этди.

“Meridian Diagnostic Hospital” МЧЖ таркибида ҳозирги кунда вилоятимизда деярли барча йўналишларни қамраган 10 та тиббий диагностик клиникалар фаолият олиб бораётгани, талабалар учун кучли амалиёт базасини тақдим этишига эътибор қаратган вилоят раҳбари, Ҳиндистоннинг дунёга машҳур “Apollo Hospitals” халқаро шифохоналар тармоғи ҳамда “Meridian Diagnostic Hospital” ҳамкорлигида Фарғонада ташкил этилаётган замонавий тиббий клиника ҳам бу йўналишда катта аҳамият касб этишини таъкидлади.

Вилоят ҳокими Central Asian Medical University номига монанд бўлиб, Марказий Осиёда тиббиёт соҳасида ўзининг ўрнига эга, таниқли олийгоҳ бўлишига тилак билдирди.

Университет тиббиётнинг энг зарур йўналишлари бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, олий таълим – амалиёт – тиббий муассасалар узвий интеграциясини йўлга қўйишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Олийгоҳ, бу йил Даволаш иши, стоматология ва педиатрия йўналишларида 600 нафар талабани қабул қилган бўлса, келгуси ўқув йилидан бошлаб 1500 нафар талаба ўқишга қабул қилинади. Олийгоҳда республикамизда тиббиёт соҳасида кўзга кўринган профессор-ўқитувчилар, малакали хорижлик мутахассислар таълим беришади.

Central Asian Medical University жорий йил 6 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан берилган лицензия асосида фаолият бошлади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram