Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 144 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ БУЮРТМАСИ ТАНЛОВИ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

×

 2022-10-29 17:42:04    306

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди 2022 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов эълон қилади:

1. Фарғона вилояти Маданият бошқармаси - вилоятимизнинг чекка ва чегараолди ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари, хусусан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, маданият ва санъат йўналишидаги тўгаракларда шуғулланишларига кенг шарт-шароит яратиб бериш. Хусусан, вилоятимизнинг анклав ҳудудларидан бири ҳисобланган Фарғона туманининг Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларида истиқомат қилувчи уюшмаган ёшларни маданият ва санъат соҳасидаги турли тадбир ҳамда тўгаракларга жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, Ватанга бўлган муҳаббатларини янада юксалишига ҳисса қўшиш. Лойиҳага 150 миллион сўм маблағ ажратилади.

2. Фарғона вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармаси - мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама соғлом этиб тарбиялаш давлат сиёсатининг ажралмас қисмига айланган. Айниқса, йигит ва қизларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, спорт билан шуғулланишларини таъминлаш бугуннинг асосий вазифаларидан бири саналади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, вилоятимизнинг анклав ҳудуди ҳисобланган Сўх туманида уюшмаган ёшларни спортга жалб қилиш, бўш вақтини самарали ўтказиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш. Лойиҳага 160 миллион сўм маблағ ажратилади.

3. Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси - вилоятимизда ташкил этилган бирламчи тиббий муассасаларни моддий техник базасини мустаҳкамлаш, муассасаларга бириктирилган аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишда муҳим бўлган касалликлар, яъни юрак қон-томир касалликларини эрта босқичларда аниқлаш, ташхис қўйиш ва аниқланган касалликларни амбулатор ва стационар шароитда даволаш тизимини янада такомиллаштириш. Лойиҳага 90 миллион сўм маблағ ажратилади.

Ҳужжатларни қабул қилиш 2022 йил 28 октябрь кунидан 28 ноябрь кунигача (шанба ва якшанба кунларидан ташқари) ҳар куни соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади.

Маълумот учун телефон: 93 732-77-87, 93 643 25 10, 91 119-20-20

Танловда қатнашиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ҳамда танловнинг бошқа шартлари билан батафсил танишиш



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram