Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЭКОШАҲАРДА ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЖАДАЛЛАШТИРИЛАДИ

×

 2022-11-01 22:47:04    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари билан Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳарда – “Янги Ўзбекистон” массивида бўлиб, қурилиш ишларининг бориши билан танишди.

Вилоят марказида 300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжалланган йўлдош шаҳарчани бунёд этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда. Жорий йил 28 январда илк котлован қазиш ва пойдевор учун бетон қуйиш ишлари бошланган Экошаҳарда бугунги кунда 69 та кўп қаватли турар-жой қад ростламоқда. Шу билан бирга, иккита мактаб, иккита мактабгача таълим муассасаси, битта шифохона, 4000 ўринли амфитеатр қурилиш ишлари ҳам давом этмоқда.

Экошаҳарга электр таъминоти, сув, канализация тармоқлари тортиш ишлари якуний босқичга кирди. Ҳудудда сунъий кўл барпо этиш ишлари ҳам жадал олиб борилмоқда.

Хайрулло Бозоров масъуллар билан суҳбатлашиб, ҳар бир объект бўйича қурилиш ишларининг боришини бирма бир жойида муҳокама қилди.

Айрим объектларда қурилиш жараёнларининг суст олиб борилаётганини танқид қилган вилоят ҳокими, белгиланган режа-графикка мос равишда ишларни жадаллаштириш, ишчи-ходимларни кўпайтириш ва яхши иш ташкил қилган қурувчиларни қўллаб-қувватлаш кераклигини таъкидлади. Баъзи тадбиркорларнинг қурилиш ишларини тезлаштириш учун банк кредити олишга кўмаклашиш бўйича мурожаатлари ижобий ҳал этиладиган бўлди.

Экошаҳар ҳудудида ташкил этилаётган 70 гектарлик “Янги Ўзбекистон” боғини кўздан кечирган вилоят ҳокими, дарахтлар орасига кузги-қишки мавсумда қўшимча равишда сифатли кўчатлар экиш вазифасини юклади.

Қурилиш жараёнларида мехнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги талабларига амал қилишни таъминлаш бўйича мутасаддиларга ҳамда қурилиш фирмалари раҳбарларига қатъий кўрсатма берилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram