Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ҚЎҚОН ЗАРГАРЛИГИ САНОАТ ДАРАЖАСИГА КЎТАРИЛАДИ
2022-11-01 23:20:43 106
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Қўқон шаҳридаги Ҳунармандлар шаҳарчасида бўлиб, заргарлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳунармандлар ҳамда тадбиркорлар билан мулоқот ўтказди.
Хайрулло Бозоров Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун яратилаётган қулай шарт-шароитлардан фойдаланган ҳолда, ўзига хос мактабга эга Қўқон заргарлигини саноат даражасига кўтариш пайти келганини таъкидлади.
Учрашувда Қўқонда заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказлари ташкил этиш лойиҳалари, соҳага замонавий ва инновацион технологияларни жорий этиш орқали халқаро даражада рақобатбардошликни таъминлаш, заргарлик соҳасида талаб юқори бўлган йўналишлар бўйича замонавий кўникмалар асосида ёшлар учун ўқув курслар ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Бу борада амалий ишларни ташкил этиш учун ҳунармандлар ва тадбиркорлар олдида турган муаммоларни ҳал этиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Ҳунармандларга маҳсулот турини ва ҳажмини кўпайтириш учун 100 миллион сўмдан 200 миллион сўмгача банк кредити ажратиш масаласи ижобий ҳал этиладиган бўлди.
Муҳокама этилган масалалар юзасидан мулоқотни давом эттириш ҳамда тақдим этилган лойиҳаларни амалга тадбиқ этиш бўйича иш ташкил этилиши белгиланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram