Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 225 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


УММОН СУЛТОНЛИГИНИНГ AL MAWAKAB КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИГА ИНВЕСТИЦИЯ КИРИТАДИ

×

 2022-11-08 10:21:07    44

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистоннинг Уммон Султонлигидаги элчихонасида “Al Mawakab National Trading & Construction” (MNT) компанияси бош менежери Сью Юханг билан учрашув ўтказилди.

Суҳбат давомида Фарғона вилоятининг инвестицион салоҳияти, хорижий сармоядорлар учун яратилган имкониятлар ҳақида фикр алмашилди.

Сью Юханг Фарғона вилоятида ахборот технологияларини ривожлантириш учун қулай шароит мавжудлигини таъкидлади. Шу сабабли вилоятдаги ўрта таълим муассасаларида замонавий ўқитиш тизимини жорий этиш ва рақамли технологиялар марказларини яратиш бўйича қиймати 3 миллион доллар бўлган лойиҳанинг тақдимоти билан таништирди.

“Al Mawakab National Trading & Construction” раҳбари мазкур лойиҳа муваффақиятли амалга оширилган ҳолда келгусида кенг имкониятларга эга сим-карталар ишлаб чиқарувчи корхонани ишга тушириш, савдо-иқтисодий соҳани мувофиқлаштирувчи электрон дастурни йўлга қўйиш, “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида логистика марказини барпо этиш каби истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, MNT 2007 йилда ташкил этилган бўлиб, йирик иншоотлар, транспорт-логистика марказлари, сув ва электр станцияларни ишга тушириш каби турли лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Шунингдек, компания биноларда замонавий мониторинг тизимларини яратиш, дастурий ахборот-коммуникациялар ишлаб чиқишда илғор тажрибага эга.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram