Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 72 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТУРКИЯ КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ЭКОЛОГИК ТОЗА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ТАДБИҚ ЭТГАН ҲОЛДА ЧИҚИНДИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ БЎЙИЧА ЛОЙИҲА ТАКЛИФИ ИШЛАБ ЧИҚИШДА ЯКУНИЙ БОСҚИЧГА КЕЛДИ

×

 2022-11-09 22:05:41    123

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг Klintek İnşaat ve Enerji компанияси раҳбарларидан иборат делегацияни қабул қилди.

Мулоқот чоғида Klintek İnşaat ve Enerji томонидан ишлаб чиқилаётган Фарғона вилоятида экологик тоза технологияларни тадбиқ этган ҳолда чиқиндини қайта ишлаш бўйича ташкил этиш режалаштирилаётган корхонанинг лойиҳа таклифи ҳолати муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокими бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг жорий йил февраль ойида Туркияга ташрифи чоғида Klintek İnşaat ve Enerji компанияси билан илк музокаралар ўтказилганди. Март ойи охирида эса ушбу компания раҳбарлари вилоятимизга илк бор ташриф буюриб, лойиҳани амалга ошириш имкониятларини жойида ўрганишган ҳамда дастлабки таклифларини тақдим этишганди.

Қиймати 170 миллион евро бўлган корхона ишга туширилса, вилоятимизда кунлик 2,5 минг тоннагача бўлган чиқиндини қайта ишлаш ҳисобига йиллик 50 МВт электр энергияси ва 25 минг тонна ўғит ишлаб чиқарилади, чиқиндиларнинг катта қисми яна фойдаланиладиган буюмларга айлантирилади, 600 дан зиёд иш ўрни яратилади.

Klintek İnşaat ve Enerji компанияси раҳбарлари Мевлют Алдирмаз ва Селим Баликчи кеча Тошкентда Республика энергетика ва экология соҳаси масъуллари билан учрашиб, ушбу лойиҳа бўйича техник шартларни қайта кўриб чиқишди. Бугунги мулоқотда вилоят ҳокимига бу ҳақда маълумот берган туркиялик ишбилармонлар, Тошкентда муҳокама қилинган жиҳатларни ҳам ҳисобга олган ҳолда якуний лойиҳа таклифини келгуси ҳафтада тақдим этишларини билдиришди.

Ушбу лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш бўйича ҳамкорлик ишлари давом эттирилади.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram