Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР ТАШКИЛОТИГА АЪЗО БЎЛГАН МАМЛАКАТЛАРДА БИР ВАҚТНИНГ ЎЗИДА ЎТКАЗИЛГАН УЮШТИРИЛГАН КЎЧАТ ЭКИШ ТАДБИРЛАРИ ФАРҒОНАДА ҲАМ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-11-11 16:30:54    127

PDF юклаш
Чоп этиш


Регистон майдонида Туркий давлатлар ташкилоти Самарқанд саммити доирасида ташкилотга аъзо ва кузатувчи мақомидаги мамлакатлар Давлат раҳбарлари иштирокида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири бўлиб ўтди.

Мамлакатимизнинг барча вилоятларида, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлган Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда кузатувчи мақомига эга бўлган Венгрия ва Туркманистон давлатлари пойтахтларида ҳам бир вақтнинг ўзида уюштирилган кўчат экиш тадбирлари ўтказилди ва онлайн мониторда намойиш этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Регистон майдонида “Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш маросимида нутқ сўзлади. “Туркий халқларимизда “яхшидан боғ қолади”, деган ҳикматли сўз бор.Ишончим комилки, бугун биз яхши ниятлар билан яратаётган боғу роғлар самарасидан ҳозирги ва келажак авлодларимиз албатта баҳраманд бўлади,” – дея қайд этди ўз сўзида Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмаси билан кўчат экиш жараёнларини Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлган мамлакатлар орасида мамлакатимиз ҳудудлари бошлаб бердилар.

Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳар ҳудудида ташкил этилган 70 гектарлик “Янги Ўзбекистон” боғида ҳам манзарали дарахт кўчатлари экиш тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят нуронийлари, талаба ёшлар, фаол жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram