Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СЎХ ТУМАНИНИНГ ЖАВПАЯ МАССИВИДА ҚЎШИМЧА ЎЗЛАШТИРИЛАЁТГАН ЯНГИ ЕР МАЙДОНЛАРИДА 400 ГЕКТАРДАН ЗИЁД АНОРЗОР БАРПО ЭТИЛМОҚДА

×

 2022-11-16 21:07:27    305

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан Сўх туманида бўлди.

Туманнинг Жавпая массивида қўшимча ўзлаштирилаётган янги ер майдонларида 400 гектардан зиёд интенсив анорзор ташкил этиш жараёнларини кўздан кечирган вилоят раҳбари, туман фаоллари билан мулоқот қилди.

Президентимизнинг фойдаланилмаётган ерларда ирригация ишларини бажариш ва сувни тежовчи технологияларни жорий қилиш, кам сув талаб қиладиган экинлар экиш ҳисобига ўзлаштириш, бу ерларни ёшларга бўлиб бериш орқали уларни иш билан, даромад билан таъминлаш борасида топшириқларидан келиб чиққан ҳолда жорий йил бошида ўзлаштиришга киришилган Жавпая массивида 1000 гектар ер фойдаланишга киритилмоқда. Секундига 200 литр сув тортиш қувватига эга 5 та насосдан иборат станция ёрдамида Қалача ариғидан 426 мм диаметрли қувур билан 5 км тармоқ тортиб, 223 метр баландликка сув чиқариш ишлари якунланмоқда. Бу мақсадда жами 21 миллиард сўм маблағ вилоят маҳаллий бюджети ҳисобидан йўналтирилган.

Дастлабки ўзлаштирилган ерларда 10 сотихдан иссиқхона-лимонарийлар ташкил этилиб, имтиёзли кредит асосида, шунингдек, субсидия ҳисобидан бепул равишда ёш оилаларга берилди. Иссиқхоналарга лимон кўчатлари ўтқазилди, ораларига помидор, бодринг, қалампир ва карам экинлари экилди, бугунги кунда дастлабки лимон ҳосили ҳам олинди.

Массивнинг юқори қисмида тоғлар бағрида эса анор боғи барпо этиш ишларига киришилди. Ҳозирги кунда биринчи босқичда 230 гектар ерга анор кўчатлари экиш ишларига тайёргарлик қилинмоқда, бунинг учун хориждан 153 минг тупдан зиёд интенсив кўчатлар келтирилди. Яқин кунларда яна 200 гектардан зиёд ер ўзлаштирилиб, анорзорга айлантирилади.

Вилоят ҳокими туман фаоллари билан мулоқотда, янги анор боғлари кооперация усулида 50-70 сотихдан ёш оилаларга бўлиб берилишини айтиб, туманнинг Қайроқ массивида ўзлаштиришга киришилаётган 1080 гектар яйлов ерларда ёнғоқ, олма ва нок боғлари, малина, тут ҳамда доривор гиёҳлар плантациялари барпо этилиши ҳисобига жами 3 мингдан зиёд ёшлар доимий иш ўрнига эга бўлишини қайд этди. Бу мақсадда қуриб фойдаланишга топширилган икки кўтармали “Қайроқ” насос станцияси 1 метр диаметридаги 4 км. қувур тармоғи орқали 211 метр баландликка обиҳаёт олиб чиқилди.

Вилоят раҳбари Жавпаяда шунингдек, иссиқхона-лимонарийларни кўздан кечирди, ёшлар билан суҳбатлашди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram