Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТЧИЛАРИ ТОМОНИДАН ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-11-19 17:32:15    155

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини тушунтириш масалаларига бағишланган ўқув семинари ташкил этилди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, гуруҳ ва котибият мудирлари, аппарат ходимлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари вакиллари иштирокида шаҳар-туманлар ҳокимликлари билан видеоконференцалоқа шаклида ўтган семинарда дастлаб Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходими Ўктам Ҳамраевнинг маърузаси эшитилди. Давлат фуқаролик хизматчилари ўртасидаги ўзаро ахлоқий муносабатлар, давлат фуқаролик хизматчиларининг ишчанлик обрўси ва хизматнинг нуфузига путур етказиши мумкин бўлган ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлик, хизмат фаолиятидаги ва хизматдан ташқаридаги хулқ-атворнинг асосий қоидалари ҳақида батафсил тушунча берилди.

Шундан сўнг Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг вилоят филиали раҳбари ўринбосари Аҳаджон Акбаровнинг “Давлат фуқаролик хизматчиларининг намунавий одоб-ахлоқ қоидалари, уларни қабул қилиш шарт-шароитлари, зарурати ва аҳамияти ҳамда Касбий маданиятга оид, хизмат фаолиятидаги ва хизматдан ташқари, шунингдек, ташқи кўриниш ва кийиниш услубига оид умумий одоб-ахлоқ қоидалари” мавзусидаги маърузаси тингланди.

Семинарда жамоатчилик вакиллари, жисмоний ва юридик шахслар билан ишлашда одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш ва унинг аҳамияти, манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатларининг олдини олиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Давлат фуқаролик хизматчилари ҳалол ва виждонан фаолият олиб боришлари, халқ розилиги учун меҳнат қилишлари зарурлиги, давлатимиз раҳбари томонидан қўйилаётган асосий талаб ҳам шундан иборат эканлиги, Фарғонада ҳам белгиланган одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилинишини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олдилар ва ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Бу каби семинарлар вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида, корхона ва ташкилотларда ҳам давом этиши маълум қилинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram