Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИДА “ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ” ШИОРИ ОСТИДА ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2022-11-24 17:52:04    192

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш, она Ватанга муҳаббат ва юртга садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидаги ўқувчилар иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тадбирлар ўтказилмоқда.

Шундай тадбирлар Фарғона давлат университети академик лицейи, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали академик лицейи, Фарғона имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаби ҳамда Бағдод, Қува, Қўштепа, Олтиариқ туманларидаги касб-ҳунар мактабларида ўтказилди.

Тадбирлар аввалида фотокўргазма ташкил қилиниб, унда экстремизм ва терроризм, гиёҳвандлик ва бошқа салбий иллатларнинг оқибатлари, ёшлар тарбияси, илм олиш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни тарғиб қилувчи лавҳалар ўрин олган.

Шунингдек, тадбирларда малакали имом-хатиблар томонидан Ислом дини тинчлик дини эканлиги, тинчлик-осойишталик улуғ неъмат эканлиги ҳақида ва бошқа маърузачилар томонидан илм олиш, ота-онани ҳурмат қилиш, Ватанни севиш ҳамда жаҳолатга қарши фақат маърифат билан курашиш мумкинлиги ҳақида маърузалар қилинди.

Тадбирлар вилоят ҳокимлиги, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят бошқармаси, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилмоқда.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram