Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА РЕСПУБЛИКА БОШ БОЛАЛАР ОНКОЛОГИ ИШТИРОКИДА ИККИ МУРАККАБ ОНКОЛОГИК ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-11-24 18:59:57    221

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази (РИО ва РИАТМ) вилоят филиалида икки нафар ўсмир ёшдаги беморда мураккаб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтказилди. Ҳар икки амалиёт Республика Бош болалар онкологи, РИО ва РИАТМ Болалар онкологияси бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди Тожидин Мустафоев иштирокида амалга оширилди.

Учкўприк туманида яшовчи Диёрахон Саминова 15 ёшда. Икки йилдан буён ўнг оёғи сон соҳасида оғриқ безовта қилиб юрган. Текширувлар натижасида “Ўнг сон суяги юқори учлиги ўсмаси” ташҳиси қўйилган. Бугун беморга текширувлардан сўнг “Ўнг сон юқори учлиги ўсма экскохлеацияси, ўсма ўрнини тиббий цементопластика қилиш” амалиёти ўтказилди.

Қува туманидан Рўзибоев Бектемир эса 13 ёшда. Беморда бир неча йиллар аввал чап оёқ болдир соҳасида ўсма пайдо бўлиб секин аста катталашиб борган. Текширувлар натижасида беморда чап оёқ болдир соҳаси юмшоқ тўқимаси катта ҳажмли ўсмаси, ўсма ҳисобига кичик болдир суягининг емирилиши аниқланган. Мазкур беморда “Чап оёқ болдир соҳаси катта ҳажмли юмшоқ тўқимаси ўсмасини кесиб олиш, кичик болдир суяги қирғоқли резекцияси” амалиёти ўтказилди.

Замонавий технологиялар ва малакали ходимлар билан бир вақтнинг ўзида ўсмани олиш ва беморларни соғлом ҳаётга қайтариш имкониятини яратадиган жарроҳлик ишлари олиб борилди.

Ҳар икки амалиёт муваффақиятли якунланиб, беморларнинг амалиётдан кейинги ҳолати яхши.

Эътиборлиси, филиалда ҳар ойда 100 нафардан 140 нафаргача бўлган беморларда бу каби жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда. Бунда албатта, Тошкентдан келган тажрибали мутахассислар кўмагида маҳаллий соҳа вакилларининг ҳам билим ва кўникмалари мустаҳкамланиб бораётгани қўл келмоқда.

120 ўринли Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят филиалида бугунги кунда умумий хирургия, репродукция органлари патологияси, бош ва бўйин таянч ҳаракати ва болалар онкологияси, радиология, кимётерапия каби жами 10 та бўлим бор. Уларда 350 нафардан зиёд тиббиёт ходимлари фаолият юритмоқдалар.

Асосийси беморларга шу ернинг ўзида, ортиқча сарсон бўлмасдан ва олис ҳудудларга бормасдан жарроҳлик амалиётларини ўташлари ва зарур муолажаларни олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилган.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram