Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 175 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИНИ ЎТКАЗДИ

×

 2022-11-25 16:32:12    47

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Президентнинг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Мухаммадиев иштирокида ўтказилган қабул чоғида вилоят ҳокимининг шахсий қабулини сўраб мурожаат қилган 102 нафар мурожаатчиларнинг масалалари кўриб чиқилди.

Қабулга вилоят секторлари раҳбарлари, вилоятдаги бошқарма ва идоралар бошлиқлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ҳам жалб этилди. Қабулда вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан келган мурожаатчилар иштирок этишди, энг кўп мурожаат Фарғона ва Қўқон шаҳарларида яшовчи фуқаролардан қабул қилинди.

Қабулда асосан уй-жой билан таъминлаш, моддий ёрдам ва субсидия олиш, даволаниш учун кўмаклашиш, банк кредити ажратиш, яшаш шароитларини яхшилаш, бандлик, суд-ҳуқуқ масалалари, ичимлик суви, электр таъминотидаги носозликларни бартараф этиш, эгалик ҳуқуқини тиклаш ва бошқа масалалар бўйича қилинган мурожаатлар тегишли масъуллар иштирокида кўриб чиқилди.

Кўплаб масалаларга қабул давомида ижобий ечим белгилаш билан бир қаторда, баъзи фуқароларнинг мурожаатлари қўшимча ўрганиш олиб бориш учун мутасадди ташкилотларга топширилди. Қонуний жиҳатдан қаноатлантириш имкони мавжуд бўлмаган мурожаатлар бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram