Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БУВАЙДА ТУМАНИДА БОШ КИЙИМЛАРИ ТЎҚИШГА ИХТИСОСЛАШГАН ОИЛАВИЙ КОРХОНАЛАР НЕГИЗИДА ЙИРИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАЖМУАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

×

 2022-11-29 20:38:06    210

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Бувайда туманида бўлиб, амалга оширилаётган янги лойиҳалар, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, секторлар фаолияти самарадорлиги борасида ўрганиш олиб борди.

Туманнинг “Қўрғонча” МФЙ ҳудудидаги “Равшан текс” МЧЖ оилавий корхонасида замонавий бош кийимлар тўқиш йўлга қўйилган. Тадбиркор Дилфуза Ҳамдамова ташаббуси билан йўлга қўйилган ушбу корхонада замонавий Хитой тўқув дастгоҳлари ёрдамида ишлаб чиқарилаётган бош кийимлар сифати ва бежирим дизайни билан хорижникидан қолишмайди. Корхонада 100 нафардан зиёд маҳалла аёллари доимий иш билан таъминланган бўлса, яна 60 нафарга яқин хотин-қизлар касаначилик асосида ишга жалб этилган. Вилоят ҳокими билан мулоқот қилган Дилфуза Ҳамдамова, беш нафар опа-сингиллари ҳам ушбу тадбиркорлик тури билан машғул эканликларини, ўз хонадонларида оилавий корхона сифатида фаолият юритишаётганини маълум қилди.

Тадбиркорнинг ушбу оилавий корхоналарни бирлаштириб, йирик ишлаб чиқариш мажмуасига айлантириш, чакана ва улгуржи савдо марказини ташкил этиш бўйича режаси вилоят ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди, ушбу лойиҳани жойлаштириш учун ишлаб чиқариш майдони ажратиш масаласи ҳал этиладиган бўлди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram