Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Yanvar 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


POSCO INTERNATIONAL TEXTILE САНОАТНИ ЁЗЁВОН ТУМАНИ ИҚТИСОДИЁТИ ДРАЙВЕРИГА АЙЛАНТИРМОҚДА

×

 2022-12-01 21:10:11    381

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Ёзёвон тумани Юқори Сойбўйи МФЙ ҳудудида Posco International Textile МЧЖ хорижий корхонаси томонидан амалга оширилаётган умумий қиймати 65 миллион доллар бўлган ишлаб чиқариш мажмуасида ишларнинг бориши билан танишди.

Жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Ёзёвон туманида пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини йўлга қўйган Posco International Textile МЧЖ қисқа муддатда пахтани қайта ишлаш ҳамда тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳани амалга оширишга киришди.

10 гектар майдонда амалга оширилаётган ушбу лойиҳа доирасида лойиҳа қиймати 15 миллион доллар бўлган ва йиллик 25 минг тонна пахтани қайта ишлаш қувватига эга завод, лойиҳа қиймати 9 миллион доллар бўлган чигит-ёғ заводи, 20 миллион доллар ҳисобига сунъий тола ва аралаш мато ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиш кўзда тутилган. Ушбу йирик саноат мажмуасида жами 1500 та доимий иш ўрни яратилади.

Ҳозирги кунда биринчи босқичда пахтани қайта ишлаш заводи қурилиши сўнгги босқичга кирди. Жорий йил якунига қадар қурилиш ишлари тугалланиб, келгуси йил январь-март ойларида замонавий хорижий технологияларни ўрнатиш ва ишга тушириш ишлари амалга оширилади. Завод ҳудудида алоҳида Фермерлар маркази ҳам барпо этилаётган бўлиб, ушбу марказдан фермерлар учун банк хизмати, бухгалтерия маркази, компьютер хизматлари, дам олиш жойлари ва бошқа қулайликлар ўрин олади. 2023 йил апрель ойида фойдаланишга топшириладиган корхонада 250 нафар ёзёвонликлар бандлиги таъминланади. Йиллик 20 минг тонна чигитни қайта ишлаш қувватига эга ёғ заводи эса келгуси йил сентябрь ойида иш бошлайди.

Иккинчи босқичда амалга ошириш режалаштирилаётган ҳамда 2024 йилда фойдаланишга топширилиши кўзда тутилаётган сунъий тола ва аралаш мато ишлаб чиқариш корхоналари лойиҳаси билан ҳам танишган вилоят ҳокими, ушбу корхоналарни ҳам 2023 йил якунига қадар ишга тушириш юзасидан ўз тавсияларини билдирди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram