Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Yanvar 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЁЗЁВОН ТУМАНИДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” МАССИВИ ҚАД РОСТЛАМОҚДА

×

 2022-12-01 21:37:28    225

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Ёзёвон тумани Юқори Сойбўйи МФЙ ҳудудида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш ишларининг бориши билан танишди.

Жами 948 та хонадондан иборат 33 та 5 ва 7 қаватли турар-жойлар, 420 ўринли мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 990 ўринли мактаб, 3,8 гектар майдонда яшил боғдан иборат замонавий шаҳарсозлик талаблари асосидаги ушбу мажмуа, тумандаги аҳолининг уй-жой шароитини яхшилашга хизмат қилади. Массивда хусусий клиника, умумий овқатланиш шахобчаси, Ёшлар маркази ва тантаналар уйи қурилиши режалаштирилган. Туташ ҳудудда эса кичик саноат зонаси ташкил этиш кўзда тутилган.

Ҳозирги кунда 33 та турар-жой биноларидан 8 тасида қурилиш ишлари олиб борилмоқда, дастлабки бинода хонадонлар яшашга тайёр ҳолатга келтирилди. Қолган лотларда ҳам қурувчилар аниқланган бўлиб, пойдевор ишлари бошланмоқда. Ижтимоий муассасалар қурилиши ҳам белгиланган режа асосида давом этмоқда.

Туман мутасаддилари ҳамда қурувчи ташкилотлар раҳбарлари билан мулоқот қилган вилоят ҳокими, қурилиш ишларини жадал ва сифатли амалга ошириш юзасидан кўрсатмалар берди, ҳудудда ободонлаштириш ишларини бошлаш бўйича туман ҳокимига вазифалар белгилади.

Хайрулло Бозоров ва вилоят секторлари раҳбарлари массив ҳудудидаги яшил боғда кўчат экиш тадбирида ҳам иштирок этдилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram