Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 145 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ПАРРАНДАЧИЛИК БЕШАРИҚНИНГ АСОСИЙ “ЎСИШ НУҚТАЛАРИ”ДАН БИРИГА АЙЛАНМОҚДА

×

 2022-12-02 22:54:48    78

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Бешариқ туманида паррандачилик йўналишида фаолият олиб бораётган “Зарқайнар дурдонаси” МЧЖ корхонасида бўлди.

Мажмуада 70 минг бош товуқлар бўлиб, йиллик гўшт ишлаб чиқариш қуввати 500 тоннани ташкил этмоқда. Парранда боқиш жараёнларини кўздан кечирган ва корхона раҳбари билан мулоқот қилган вилоят ҳокими, рентабелликни ошириш ҳамда ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун инновацион технологияларни жорий этиш лозимлигига эътибор қаратиб, автоматлаштирилган қушхона ва музлаткичларни ўз ичига олган паррандаларни сўйишга мўлжалланган замонавий комплекс барпо этиш бўйича ўз таклифини берди. Бу маҳсулот ҳажмини ошириш ҳамда хорижий бозорларга кенгроқ кириб боришга имконият яратишини қайд этган Хайрулло Бозоров, бу борада ҳар томонлама кўмак беришга тайёр эканликларини билдирди.

Маълумот учун қайд этиш лозимки, паррандачилик бугун Бешариқнинг асосий “ўсиш нуқталари”дан бирига айланмоқда. Тумандаги “Бешариқ парранда” МЧЖда 10 мингдан зиёд “Росс-308” кроссли наслли она товуқлар, 70 мингта жўжалар парваришланмоқда. Бир йиллик инкубацион тухум ишлаб чиқариш 2 милллион донани ташкил этади.

30 йилдан ортиқ тажрибага эга тумандаги “Водий наслли парранда” фермер хўжалиги бугунги кунда Германиянинг “Helmann” компанияси технологияси асосида парранда боқишни йўлга қўйиб, товуқларнинг тухум бериш муддатини 18 ойдан 23 ойга узайтиришга ҳамда тухум бериш даражасини 25 фоизгача оширишга эришган. Фермер хўжалигида саноат усулида бир дона товуқ бир йилда ўртача 330-340 дона тухум беради ёки озуқа рационини оширмасдан 40-50 дона қўшимча тухум олинмоқда. 90 нафардан зиёд бешариқликлар бандлиги таъминланиб, улар томонидан 380 минг бошдан ортиқ парранда етиштирилмоқда. Йиллик тухум ишлаб чиқариш қуввати қарийб 60 миллион дона бўлиб, маҳаллий ва хорижий бозорларга олиб чиқилмоқда.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram