Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 146 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИДА ТУРКИЯ ИНВЕСТИЦИЯСИ ҲИСОБИГА “АҚЛЛИ ЙЎЛ” ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

×

 2022-12-15 20:06:25    328

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров туркиялик инвестор, информацион тизимларга ихтисослашган “Streat” компанияси раҳбари Зейнеп Йилдиримни қабул қилди.

Учрашув чоғида Фарғона вилояти автомобиль йўлларида Туркия инвестицияси ҳисобига “Ақлли йўл” тизими жорий этиш масаласи муҳокама қилинди.

Фарғона водийси вилоятларида амалга ошириш режалаштирилаётган ушбу лойиҳа учун 10 миллион доллар тўғридан тўғри хорижий инвестиция йўналтириш кўзда тутилаётганини маълум қилган Зейнеп Йилдирим, автотранспорт оқимини бошқариш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида ушбу тизим жорий этилган хориждаги ҳудудларда эришилган ижобий натижалар ҳақида маълумот берди.

“Ақлли йўл” тизими йўл-транспорт ҳодисаларининг, жароҳат олиш ва ўлим ҳолатларини 90 фоизгача камайтириш имконини беради.

Тўлалигича инсон омилисиз ишловчи ушбу тизим, қуёш энергияси ёрдамида ишловчи инфрақизил нурларга эга радарлар ҳамда камералар, электрон таблолар билан жиҳозланган бўлиб, керакли вазиятларда ҳодиса жойига йўл ҳаракати хавфсизлиги, тез ёрдам ва фавқулодда вазиятлар бўлинмаларини автоматик чақириш имконияти мавжуд. Сим карталар ёрдамида интернетга уланиш имконияти ҳамда электр тармоғи тортиш эҳтиёжи йўқлиги, бу тизимни қисқа муддатда исталган ҳудудда жорий этиш имконини беради.

Тизим тезликни ошириш, қизил чироқда ўтиш, қоидани бузган ҳолда қувиб ўтиш, камарсиз ҳаракатланиш, қоидага ғилоф равишда бурилиш, йўл қатнов қисмининг пиёдалар кесиб ўтиши учун мўлжалланган қисмида қоидага амал қилмаслик ва бошқа кўплаб ҳолатларда муайян ҳудудда ёки йўл қисмида тўла назоратни таъминлайди.

Учрашувда Фарғона вилоятида “Ақлли йўл” тизими жорий этиладиган ҳудудларни белгилаш юзасидан ҳамкорликда иш ташкил этиш ҳамда яқин муддатда лойиҳани амалга оширишга киришиш юзасидан келишув имзолашга келишиб олинди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram