Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 134 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КОРЕЯ КОМПАНИЯСИ ТОМОНИДАН ФАРҒОНАДА ЗАМОНАВИЙ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ БАРПО ЭТИШГА КИРИШИЛМОҚДА

×

 2022-12-16 19:09:46    110

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Корея-Ўзбекистон Бизнес ассоциацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Эдвард Ким ҳамда Кореянинг “Edulink Global” компанияси президенти Чунгрим Ханни қабул қилди.

Учрашувда “Edulink Global” компанияси томонидан Фарғона шаҳрида барпо этишга киришилаётган, инновацион таълим тизимига асосланган ва юқори даражада инглиз тили ўргатишга ихтисослашган замонавий мактабгача таълим муассасаси лойиҳасини амалга ошириш жараёнлари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Муассасани барпо этиш ишлари 2023 йил бошида бошланиши, қурилиш ишлари билан бирга жиҳозлар келтиришга ҳамда мутахассисларни тайёрлашга ҳам киришилиши маълум қилинди. Дастлабки босқичда 400 ўринли бўлиши режалаштирилган ушбу мактабгача таълим ташкилоти келгуси йил октябрь ойига қадар фойдаланишга топширилади.

Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг жорий йил март ойида Кореяга ташрифи доирасида Сеулда Чунгрим Хан билан музокаралар ўтказилиб, вилоят ҳокимлиги ва “Edulink Global” компанияси ўртасида Фарғонада мактабгача таълим соҳасига инвестиция киритиш юзасидан қиймати 2 миллион доллар бўлган ҳамкорлик меморандуми имзоланганди. Амалга оширилаётган лойиҳа ушбу келишув доирасида ҳаётга тадбиқ этилади.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Юлдуз Ходжаева ҳам иштирок этдилар.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram