Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 134 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА УММОН ИНВЕСТИЦИЯСИ ҲИСОБИГА МИКРОСХЕМАЛИ КАРТАЛАР ҲАМДА ТАЛАБАЛАР УЧУН МАХСУС ДАСТУРЛИ ПЛАНШЕТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

×

 2022-12-17 16:14:55    83

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Уммон султонлигидан келган инвестор, “Oman China Investment” компанияси раҳбари Чарльз Суни қабул қилди.

Учрашувда Уммон инвестицияси ҳисобига Фарғонада микросхемали карталар ҳамда талабалар учун махсус дастурли планшетлар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.

“Oman China Investment” компанияси томонидан Фарғонада амалга ошириш кўзда тутилаётган умумий қиймати 22 миллион доллар бўлган инвестицион лойиҳанинг биринчи босқичи бўлган ушбу корхонани ташкил этиш учун 3 миллион доллар хорижий сармоя киритилади. Кейинги босқичларда компьютерлар ҳамда коммунал хизматлар истеъмолчилари учун “ақлли” ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этиш, шунингдек, кўргазмалар маркази ҳамда э-тижорат хизматлари ҳам тақдим этувчи логистика мажмуаси барпо этиш кўзда тутилмоқда.

Ҳозирги кунга қадар Фарғонада ўз компаниясини давлат рўйхатидан ўтказганини маълум қилган “Oman China Investment” компанияси раҳбари, корхонани жойлаштириш учун аукцион орқали ер майдони сотиб олиш бўйича иш ташкил қилинаётганини билдирди. Чарльз Су вилоят ҳокимидан талабалар учун мўлжалланган махсус дастурли планшетлар ишлаб чиқариш учун дастурий таъминот талабларини олишда ёрдам беришни сўради, бу масала Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ҳал этиб берилиши билдирилди.

Уммонлик инвестор томонидан Фарғонада амалга ошириш режалаштирилаётган барча лойиҳалар, ҳозирги кун талабларига мослигини қайд этган вилоят раҳбари, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram