Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


УЧКЎПРИКДА 41-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИНИНГ 220 ЎРИНЛИ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-12-24 12:36:01    80

PDF юклаш
Чоп этиш


“Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” арафасида Учкўприк туманидаги 41-умумтаълим мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда вилоят мутасадди ташкилотлари ҳамда туман секторлари раҳбарлари, депутатлар, жамоатчилик фаоллари, ота-оналар, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этдилар.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров жорий йил 20 апрелда ҳудудда яшовчи аҳоли мурожаати асосида ушбу мактабда бўлиб, ҳолатни ўрганган ҳамда масъулларга таълим муассасасига 220 ўринли қўшимча бино қуриш ва капитал таъмирлаш жараёнларини тез ва сифатли амалга ошириш билан боғлиқ кўрсатма берганди.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг топшириғи билан мактаб ўқувчилари учун 12х24 ҳажмдаги спортзал қуриш учун вилоят маҳаллий бюджетидан 2 миллиард сўм маблағ ажратиб берилганди.

Янгидан барпо этилган ушбу таълим маскани биноси ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, устозлар учун ўзига хос совға бўлди. Бу ерда ўқувчиларнинг замонавий билим олиши учун барча шароит ва имкониятлар муҳайё этилган. Қулай шароитларга эга спортзал қурилиши ҳам якунланиб, ўқувчилар ихтиёрига топширилди.

41-умумтаълим мактаби биноси 1983 йилда қурилган бўлиб, 220 ўринга мўлжалланган мазкур таълим масканида 391 нафар ўқувчи икки навбатда таълим олаётган эди.

Давлат инвестиция дастури доирасида қисқа муддатда мазкур мактаб учун 220 ўринли янги ўқув биноси қурилди, шунингдек, мавжуд 220 ўринли ўқув биноси мукаммал таъмирланди. Мазкур ишларни амалга ошириш учун 4 миллиард 883 миллион сўм маблағ сарфланди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram