Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 201 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ТУРИЗМ СОҲАСИДА АМАЛГА ОШИРИШ РЕЖАЛАШТИРИЛАЁТГАН ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-12-24 20:39:27    503

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоятимизда туризм йўналишида амалга оширилаётган янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Хуршиджон Аҳмедов, Хожиқўзижон Исақов ҳамда тегишли вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

12 нафар тадбиркор вилоят раҳбарига туризм йўналишида режалаштирилаётган лойиҳаларини тақдим этдилар, лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш борасида турли масалаларда кўмак сўраб мурожаат қилдилар. Ҳар бир мурожаат бўйича аниқ ечим ва чора-тадбирлар белгиланди.

Вилоят ҳокими тақдимотлар билан танишар экан, кўплаб лойиҳаларда ташриф буюрувчилар ва сайёҳлар учун қулайликларни оширишни кўзда тутувчи топшириқлар берди. Барпо этиладиган объектларни замонавий андозалар асосида сифатли қуриш бўйича қатор кўрсатмалар берилди.

“Меҳригиё” оилавий корхонаси томонидан амалга оширилаётган “EXPO-CENTER” лойиҳаси ҳам алоҳида эътибор тортди. Унда органик ўсимликлар музейи, оранжерея, гастроном, конгресс-хол, авто-паркинг ва бошқа бир қатор бино-иншоотлар жойлашади. Корхона томонидан Республикада илк Саломатлик телеканали ташкил этиш режаси ҳам вилоят ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди.

Вилоят раҳбарига Сўх тумани худудида жойлашган болалар соғломлаштириш оромгоҳи негизида “EDU LAND” МЧЖ томонидан юртимизда биринчи бор ташкил этилаётган туризм саноати мутахассисликлари таянч мактаби ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди. Унда замонавий касблар, ахборот технологиялари ва хорижий тиллар ўргатилиши, туризм бўйича етук кадрлар захираси яратилиши маълум қилинди. 2023 йил январь ойидан фаолият бошлайдиган мазкур мактабда келгусида қўшни давлатлардан ўқувчилар келиб таҳсил олишлари режалаштирилаётгани айтилди.

Вилоят раҳбарига Қува туманида жойлашган Каркидон сув омбори ҳудудида 300 нафар меҳмонларни қабул қилиш имкониятига эга дам олиш мажмуаси лойиҳаси ҳам тақдим этилди.

Ёзёвон туманида туячилик туризм маркази ташкил этиш лойиҳаси ҳам ижобий баҳоланди, тадбиркорга туман давлат ўрмон хўжалиги балансидаги ер майдонларидан ижара асосида ажратилиши белгиланди.

Тақдимот давомида Фарғона шаҳридаги фойдаланилмай ётган Ёшлар кўли ўрнида давлат-хусусий шериклик тамойили асосида болалар учун кўнгилочар маскан ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ масала ҳам ижобий ечим топди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram