Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


САВДО-САНОАТ ПАЛАТАСИ ВИЛОЯТ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

×

 2022-12-26 10:30:59    503

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси раҳбар ва масъуллари иштирокида бошқарма томонидан вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ҳамда 2023 йилга мўлжалланган режаларни муҳокама қилди.

Танқидий руҳда ўтган мулоқотда Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар қониқарсиз деб баҳоланди. Бошқарма тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорликка кўмаклашиш, тадбиркорлик субъектларини хорижий бозорларга чиқишида кўмаклашиш каби асосий йўналишларда суст фаолият ташкил қилгани, ташаббус ва амалий таклифлар деярли йўқлиги қайд этилди.

Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасига ўз фаолиятини тубдан ўзгартириш, бу борада илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш бўйича кўрсатма берилди.

2023 йилда маҳаллий тадбиркорларни комплекс қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаш, МДҲ ҳамда Европанинг ривожланган мамлакатларидаги ҳудудий савдо-саноат палаталари билан халқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, ёшларни тадбиркорликка ўқитиш ва бизнесга йўналтириш бўйича ишлар кўламини кенгайтириш, маҳаллий тадбиркорларни хориждаги муҳим ўқув семинарларида иштирокини таъминлаш ҳамда вилоятимизда ҳам бундай семинарларни ташкиллаш, хорижий мамлакатлардаги йирик кўргазма ва ярмаркаларда вилоятимиз тадбиркорлик субъектлари иштирокига кўмаклашиш, йирик халқаро онлайн савдо платформаларига вилоятимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни жойлаштиришга ёрдамлашиш каби йўналишларда 2023 йил учун манзилли Дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram