Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ БОЛАЛАР КЎП ТАРМОҚЛИ ТИББИЁТ МАРКАЗИДА ОНКОГЕМАТОЛОГИЯ, КАРДИОХИРУРГИЯ, НЕЙРОХИРУРГИЯ ВА ЧАҚАЛОҚЛАР ХИРУРГИЯСИ БЎЛИМЛАРИ УЧУН БАРПО ЭТИЛГАН ЯНГИ ДАВОЛАШ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-12-27 18:44:08    407

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида онкогематология, кардиохирургия, нейрохирургия ва чақалоқлар хирургияси бўлимлари учун барпо этилган янги даволаш биноси бугун тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди. Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Вилоят ҳокими тиббиёт маркази жамоасини кириб келаётган янги йил билан қутлаб, Давлатимиз раҳбарининг оналик ва болаликни муҳофаза қилишга бўлган алоҳида эътиборлари натижасида ва қарорлари ижроси доирасида қад ростлаган 3 қаватли янги даволаш биноси вилоятимиз аҳолиси учун беқиёс туҳфа бўлганини таъкидлади.

Авваллари республикамизда бу турдаги касалликлардан азият чеккан беморлар учун дори таъминоти етарли бўлмагани, химия терапия усуллари йўлга қўйилмагани сабабли даволаниш самарадорлиги жуда паст бўлганига эътибор қаратган вилоят ҳокими, Президентимизнинг Республика гематология марказига илк ташрифлари чоғидаёқ бу соҳани тубдан ислоҳ этиш бўйича қатъий топшириқлар берилганини ва қисқа муддатда улкан ўзгаришлар амалга оширилганини қайд этди.

Хайрулло Бозоров илгари ҳар бир бемор бола учун дори-дармон харажатлари яқинлари томонидан амалга оширилганини айтиб, Президентимизнинг алоҳида ғамхўрликлари натижасида ҳозирги кунда ҳар бир бемор болага даволаниш учун ўртача 556 минг сўм маблағ сарфланаётганини мамнуният билан тилга олди.

Қурилиш ишлари учун 16,5 миллиард сўм маблағ сарфланган 90 ўринли янги бинода 30 ўринли онкогематология, 30 ўринли кардиохирургия, 15 ўринли нейрохирургия, 15 ўринли чақалоқлар хирургияси бўлимлари, реанимация бўлими ва операцион блок фаолият кўрсатади.

Бемор болаларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида қурилган даволаш корпусида барча қулай шароитлар яратилган бўлиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Вилоят ҳокими бўлимларни энг илғор хорижий жиҳозлар билан таъминлаш ишлари келгуси йилда ҳам давом эттирилишини маълум қилиб, вилоят соғлиқни сақлаш тизими раҳбариятига тиббиёт маркази шифокорларининг доимий малака оширишларини, билим ва кўникмаларини юксалтириб боришларини таъминлаш бўйича вазифалар юклади.

30 ўринли онкогематология бўлимининг моддий-техника базасини ривожлантириш учун вилоят ҳокимлиги томонидан 110 миллион сўмлик қаттиқ ва юмшоқ жиҳозлар, лаборатор диагностикасини яхшилаш мақсадида 94 миллион сўмлик уч камерали ва 1 та бинокуляр микроскоп олиб берилди.

Онкогематология бўлимида даволанган 596 нафар болага бюджет маблағлари ҳисобидан жами 5,3 миллиард сўмлик дори-дармон ва тиббий буюмлар харид қилинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram