Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БАҒДОД ТУМАНИДА ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРИМЕНТ ТАРИҚАСИДА “МАҲАЛЛА БЮДЖЕТИ” ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

×

 2022-12-27 20:28:34    66

PDF юклаш
Чоп этиш


“Маҳалла бюджети” тизимини жорий этиш орқали маҳаллаларнинг молиявий имкониятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–458-сон, 26.12.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан жадвалда кўрсатилган ва солиқларни ундириш кўрсаткичи паст бўлган Республикадаги 14 та туманда, шу жумладан, Бағдод туманида “Маҳалла бюджети” тизими ҳуқуқий эксперимент тариқасида жорий этилади.

Мазкур туманларда мол-мулк ва ер солиғи (нотурар жойлар бўйича мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) бўйича ундирилган маблағларнинг 10 фоизи ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача туман бюджетлари орқали тегишли Жамғармаларга йўналтирилади.

2023 йил 1 мартгача мол-мулк ва ер солиғи бўйича ҳисобланган, тўланган маблағлар ва солиқ қарздорликлари тўғрисидаги маълумотлардан маҳаллалар реал вақт режимида фойдаланиши имконияти яратилади.

“Маҳалла бюджети” тизими асосида шакллантирилган маблағлар “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилган фуқаролар йиғини кенгаши томонидан бошқарилади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram